MP3

Narrator 1 «Узумзор эгаси… Соат бешларда чиқиб, бекор турган яна бошқаларни кўрибди-да: — Нега сизлар бу ерда кун бўйи бекор турибсизлар? – деб сўрабди.» (Мат 20:6).

Ассалому алайкум. Сиз «бекорчилар» деганда нимани тушунасиз? Табиийки, қиладиган иши бўлмаган ёки муҳим иш қилмай, шунчаки бирор бир нарса билан банд бўлган кишиларни тушунамиз. Ҳаётимизга диққат қилиб Худованд назари билан қарайдиган бўлсак, бизлардан баъзиларимиз ҳам юқоридаги бекорчилардан эканлигимиз маълум бўлади. Бугун биз сизлар билан суҳбатлашадиган мавзу айнан бекорчилар ҳақида. Худованд Каломида ёзилган «бекорчилар» аслида қандай инсонлар эканлигини биргаликда кўриб чиқамиз. Худо Шоҳлигига ҳисса қўшмайдиган ишнинг ҳаммаси бекор.

Narrator 2 Инсон ҳаётида билим олиб, баъзи ютуқларга эришган ёки бирор бир мансабни эгаллаган бўлса ҳам, Худованд назарида арзийдиган иш қилмаган бўлса буларнинг бари Унинг назарида бекордир. Ҳаётингиз давомида Худованднинг бошқаруви билан яшасангиз, Унинг дунёга ва ундаги нарсаларга муносабатини билиб оласиз. Худовандга улуғлик келтирмайдиган ишларнинг бари пучдир. Осмон шоҳлигида ҳар ким қилган ишига қараб тақдирланади. Бу дунёда Худованд учун қилган ишларингиз мукофотсиз қолмайди. Унга шараф келтирмайдиган, инсонинг ўз ҳотиржамлиги, роҳати ва юксалиши учун қилинган ишлар эса беҳудадир. Келинг бекорчилар ҳақида Каломда нима ёзилганини билиб оламиз. «Соат тўққизларда у яна чиқиб, бозор майдонида бекор турган бошқа одамларни кўриб, уларга: — Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, мен сизларга тегишли ҳаққингизни бераман, — дебди. Улар эса борибдилар.» (Мат 20:3-4).

Narrator 1 Бир қарашда бу бекорчилар ҳеч иш қилмай, бозор майдонида турган одамлар эканлиги маълум. Бироқ бу инсонларни ўзимизнинг ҳаётимизга ўгирганимизда-чи?

Бу инсонлар бозор майдонида турган эдилар. Улар аслида ким эди? Балки ҳарид қилгани чиққан одамлардир, балки бирор дўсти билан учрашишга чиққан кишилардир. Ё бўлмаса, бозорда ҳаммоллик қилар. Умуман бозор майдони, инсонлар кўп бўлган жойни билдиради. Бу ҳолатга руҳий томондан олиб қарайдиган бўлсак, Худованд ёллаган бекорчилар аслида бирор бир иш билан машғул эдилар. Худованд Ўзи учун аммо уларга ҳам фойда келтирадиган ишга таклиф қилди. Бекорчиларнинг қарори қандай бўлди? Улар рози бўлиб Худованднинг ортидан эргашишди. Бугун-чи, бугун Худованд бекорчи деб ўйлаган одамлар Унинг сўзларига қулоқ тутишадими?

Narrator 2 Бугун ўзлари учун бу дунёда ҳам нариги дунёда ҳам мукофот келтирадиган ишга рози бўлишадими? Худованд Каломда тилга олган «бекорчилар» оддий гуноҳкор инсонлар эди. Худованд уларни Ўз узумзорида ишлатишга қарор қилди. Бизнинг ва Худованднинг гуноҳкорларга муносабати бутунлай бошқача. Биз ўзимиз гуноҳкор ва Худовандга фойда келтирмайдиган инсонлар бўлсак ҳам, бошқа гуноҳкорларга нафрат билан қараймиз. Уларни бармоғимиз билан кўрсатамиз. Бу билан ўзимизни ўзимиз ҳукм қилиб қўямиз. Чунки биз ҳам ана шундай гуноҳкормиз. «- Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, мен сизларга тегишли ҳаққингизни бераман» (Мат 20:4). Худованднинг сўзига итоат қилиб, Унинг учун ишлаган бекорчилар, кун охирида ўзларига тегишли бўлган ҳаққини олишди. Агар ҳаётингиз давомида Худованднинг сўзларини эшитсангиз, унга бепарво бўлманг. Бу сиз учун бир чақирув. У сизни Ўз шоҳлигида мукофотга лойиқ инсон бўлишингизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top