3:06

Ҳар нарсанинг ўз вақти бор

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дунё дунё бўлганидан бери бундай шиддат билан илгариламаган. Ҳозир қаёққа қараманг одамлар худди бирор нарсадан қуруқ қолгандай шошилишади. Худо берган 24 соат ичида кўпроқ иш бажаришга ҳаракат қилишади. Бу яхшими ёки аксинча?! Замонавий одам бу ҳақида ижобий фикрлайди. «Албатта яхши-да. Бир кунда кўпроқ ишга улгуриб, тезроқ самарасини ҳам кўриш яхши-ку!»

Қадимда эса ота-боболаримиз ишга ва кунга бошқача муносабатда бўлишган. Улар ҳам қиладиган ҳар бир ишини яхши ва кўнгилдагидек чиқиши учун ҳаракат қилишган, бироқ шошилишмаган. «Ҳар нарсанинг ўз вақти бор», деган нақлга амал қилишган. Бугунги кун одами эса ҳаётида кечаётан воқеалар ва ҳолатлар тезроқ амалга ошишини истайди.

Narrator 2 Ҳатто имонли киши ҳам Худодан бирор бир нарса сўрагач, сўрагани тезроқ ижобат бўлишини хоҳлайди. Худодан сўрайверади, сўрайверади. Ўзи истаганидай тезроқ жавоб олмаса, ҳафсаласи пир бўлади. Аслида ундай бўлмаслиги керак. Худованд Воиз китоби орқали шошқалоқлик қиладиган кишиларга шундай дейди: «Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор.

Туғилишнинг ҳам, ўлишнинг ҳам ўз вақти бор. Экишнинг ҳам, экилганни ўришнинг ҳам ўз вақти бор. Ўлдиришнинг ҳам, шифо беришнинг ҳам ўз вақти бор. Бузишнинг ҳам, қуришнинг ҳам ўз вақти бор. Йиғлашнинг ҳам, кулишнинг ҳам ўз вақти бор. Азанинг ҳам, рақснинг ҳам ўз вақти бор….» Хуллас, ҳар бир нарсанинг ўз вақти бор.

Тасаввур қилинг, кулиш ножоиз бўлган жойда кулган одамга қандай муносабатда бўласиз. Уни фаросати камликда айбламайсизми?

Narrator 1 Худди шу каби, бу дунёда – сизнинг ҳаётингизда содир бўлаётган ҳар бир ҳодисаннинг ўз вақтини Худованд белгилаб қўйган. Сиз уни ўз кучингиз, шошилишингиз, ниятларингиз билан ўзгартиролмайсиз. Бугун ҳам инсонлар ўлиш ҳам туғилиш ҳам Худонинг иродасидан эканлигини билишади, бироқ ҳаётидаги қолган нарсаларнинг ҳам вақтини Худованд белгилаб қўйганини тушунишмайди. Қолгани ҳаммаси ўзимнинг қўлимда-деб ўйлашади. Инсон ўз туғма инстинкти билан, қачон сақлаб қўйишни, қачон ташлаб юборишни ва қачон сукут сақлашни-ю, қачон сўзлашни билади. Бу инсонга ота-боболаридан мерос бўлиб қолган. Худодан бирор бир нарса сўраган бўлсангиз, уни сабр тоқат қилиб кутишни ҳам билинг. Ерга уруғ қадаган деҳқон, унинг униб ўсишини назорат қилади, Худодан яхши об-ҳаво ва ёмғир сўрагани каби, сиз ҳам ибодатингизда сўраб туришни канда қилманг.

Narrator 2 Худованд эшитмаяпти, деб ҳам ўйламанг. У сизни эшитади. Муҳими, сиз ибодатларингизда собит бўлиб, илтижоингиздан қайтмаслик ва Худога бўлган ишонч. У сиз сўраган нарсани қачон беришни яхши билади. Ҳар нарсанинг ўз вақти бўлганидай, Худованд сизга жавоб беришининг ҳам ўз вақти бор. Бу вақтни сизни яратган, сизни ўзингиздан ҳам яхши биладиган ва ҳаммадан кўпроқ яхши кўрадиган Худованд яратган. Сиз ўз инсоний фикрингиз билан мана шу илтижоим фалон вақтда ижобат бўлса яхши бўларди – деб ўйласангиз ҳам, Худованд уни қачон амалга оширишни билади. Шунинг учун унинг амалга ошишини тўлиқ Худога топшириб, ишонч билан сўрашда давом этинг. Азиз тингловчи атрофингизда бўлаётган воқеаларга шарҳлар, спорт, оила ва аёллар мавзусида бирор нима билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top