Narrator 1 Ассалому алайкум. Тақдир. Бу нима ўзи? Тақдиримизни Худованд ёзадими ёки буни ўзимиз битамизми? Бунга ҳар ким турлича жавоб бериши мумкин. Кимдир шундай деган экан: «Тақдирни чорраҳада турган йўловчига ўхшатиш мумкин. Қай йўлдан боришини фақат унинг ўзи белгилайди. Ва шу билан Тақдир деб аталмиш қисматни яратади.» Орзу-умидлар қилиш, мақсад сари интилиб, бахтли бўлиш муроди билан яшаш – буларнинг бари инсонга хос хусусият. Умидли дунё дейдилар, яна яхши ният – ярим давлат деган гап ҳам бор. Бу яхши, албатта. Ёмон томони эса орзуларимизнинг кўпинча армонга айланиб қолишида. Биз уларга қанчалик эришишни истамайлик, кўпинча уларни амалга ошира олмаймиз. Шундай пайтда кўпчилик бу ҳолни тақдирга тўнкайди. Аслида ҳам шундаймикан?
Narrator 2 «Ҳар қандай орзу сенга уни амалга ошириш учун етарли бўлган куч-қувват берилади, аммо бунинг учун тер тўкишингга тўғри келади.» Бу машҳур олим Ричард Бахнинг сўзлари. Унинг сўзларидан англаш мумкинки, бизнинг орзуларимиз қуруқ ерда пайдо бўлмайди. Бирон нарсани орзу қилибмизми, демак унга эришиш учун кучимиз, имкониятимиз етарли. Аммо ана шу кучни ишлатишни, тер тўкишни истаймизим, йўқми, гап шунда. Бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, биз учун энг муқаддас бўлган орзуларимизнинг рўёбга чиқиши нима учун бу қадар қийин кечади. Келинг, эслаб кўрамиз, биз ниятларимиз ҳақида гапирар эканмиз, уни қай тарзда ифода этамиз: «Мен ўқишга кирмоқчиман, аммо киролмайман деб қўрқаман», «Мана шу ишга эришишни шунчалик истайманки, аммо истагим ҳеч қачон амалга ошмаслигини биламан», «Машинам бўлишини жуда хоҳлардим-у, ҳали-бери амалга ошадиган эмас-да» ва ҳоказо.
Narrator 1 Таниш сўзлар шундай эмасми? Хўш, айтингчи, сизнингча бу тарздаги фикрлашдан сўнг онгимиз қандай аҳборотни биринчи навбатда ўзлаштиради? Қўрқувни. Биз ўз орзуларимиздан қўрқяпмиз. Демакки, орзуларимизнинг ҳеч қачон амалга ошмаслигига биринчи қадам қўйилди. Ўз орзуларидан қўрққан инсон уни амалга оширмоқ учун ҳаракат ҳам қилмайди. Манбааларда айтилишича, ҳар қандай фикр, ҳаёл, ахборот энергия кучига эга бўлади. Онг эса бу ахборотни ўзида дастурлаб боради. Онг ҳеч қандай ҳазилни тушунмайди, у айтилган сўзни ўзлаштириб, кўрсатмаларни бажаришга киришади. Инсоннинг орзуси, умиди бўлиши ҳаётда унга куч бағишлайди. Бирор нарса орзу қилаётган, умиди бор инсон энергетик кучга эга. Бироқ қўрқув ҳам куч, балки ундан-да қудратилроқ бўлган куч ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам мия ушбу аҳборотни биринчи ўринда ўзлаштириб олади.
Narrator 2 Инсон фикрлашини ва дунёқарашини ўзгартириши билан ҳаётини ҳам ўзгартира бошлайди. Ҳаётингизда шундай вазиятлар бўлгани аниқ: бирдан миянгизга керакли фикр, ахборот келади. Буларнинг бари онгнинг дастурлаши натижасида юзага келади. Бироқ ҳар қандай орзу ҳам амалга ошмаслигини ҳаммамиз биламиз. Бирон нарсани орзу қилар эканмиз, уни чин дилдан исташимиз баробарида у айнан ўзимизники бўлиши лозим. Уни амалга оширишда энг керакли жиҳат бу ишонч ва муҳаббатдир. Деярли барча миллионерлар айнан ўзлари истаган, яхши кўрган иш билан шуғулланишлари ҳам исботланган ҳақиқатдир. Ўзингизга, бажараётган ишингизга муҳаббат — мақсадга эришишнинг энг зарурий шартидир. Бу орзулар ҳақида кўп гапириш мумкин. Яхшиси бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб, у ердан орзуга эришиш сирларини билиб олинг.