2:56

Худонинг йўли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаёт давомида инсон олдидан турли йўллар чиқади, улардан қай бирини танлаш инсон ақлига ва қалбига ҳавола. У ўзига ёққан йўлни танлайди. Аммо ўша ўзига ёққан йўл доим ҳам тўғри бўлавермайди. Инсон ҳаётда омадга, марҳаматга ва ҳотиржамликка эришиши учун ўзи учун энг тўғри йўлни танлаши керак. Инсон ҳаёти учун энг тўғри йўл бу – Худонинг йўли. Бу йўлда юрган одам адашмайди. Бу йўл унга фақат тўғри бўлган ишларни кўрсатади. Бу йўлда инсон Худо билан яқиндан танишади, Унга ҳамроҳ бўлади ва абадий ҳаётга ноил бўлади. Муқаддас Калом Худонинг йўли ҳақида бир нечта таърифларни беради.

Мукаммал – Забур китоби 17 боб 31 оятида шундай ёзилган. «Тангри йўли комилдир, Худоваднинг каломи софдир. Ундан паноҳ сўраган ҳаммага У бир қалқондир.»

Narrator 2 Чиндан ҳам шундай. Худованднинг йўли мукаммал. Ундан бирорта ёмонлик, камчилик топа олмайсиз. Бу йўлда учрайдиган ҳар қандай воқеа-ҳодиса ва нарсалар фақат инсоннинг яхшилиги учундир.

Инсон йўлларига ўхшамайди. Худованд фикрини ким уқа олар экан? Унинг йўлларини ким тасниф қилиб бера олади?! Фақат Худованднинг Руҳи. Қалбида Худованд руҳи бўлган инсон Худованд билан инсон йўли қанчалик бир-биридан фарқ қилишини яхши англайди. Худонинг йўли инсон йўлига ўхшамайди. Унинг фикри инсон фикридан осмон қадар юксакликда ва шу қадар фарқ қилади. Шундай экан, Худованд йўлида юрган инсон, марҳамат топади. Ишаё китоби орқали Худованд инсониятга шундай дейди.

Narrator 1 «Зеро Менинг ўйларим сизникидай эмас, йўлларим ҳам сизникидан фарқ қилади», — дейди Худованд. «Осмон ердан қанчалик баландликда бўлса, менинг йўлларим ҳам сизникидан шунчалик юксакликда». (Ишаё 55:8-9).

Гуноҳкорлар қоқилади. «Ким доно? Ўша инсон бу нарсаларни англай олади. Ким солиҳ У уларни тушунади. Худованднинг йўллари тўғри; солиҳ ундан юра олади, аммо исёнкор бу йўлда қоқилади». Бу оят ҳам бир пайғамбар китобидан олинган. Гуноҳкор инсон Худо йўлида тўғри юра олмайди. У қоқилади, чунки Худонинг фикрларини англай олмайди. Шунга кўра яшамайди. Шунинг учун ҳам қоқилади.

Унинг йўллари абадий — «У ўрнидан турди ва ерни ларзага солди. …Қадимий тоғлар қулади, асрга тенг тепаликлар вайрон бўлди. Унинг йўллари эса абадийдир.», — деган эди Хабакук пайғамбар.

Narrator 2 5. Инсон ақли ожиз. «Оҳ, Худонинг саҳовату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан» (Рим 11:33). Унинг йўлларини текширишга инсон ақли ожизлик қилади. Инсон Унинг йўлида юришга қарор қилган экан, ҳаётини Худовандга тўлиқ топшириб, Унга ишониб қадам ташлаши керак. Исонинг шогирди Юҳаннога келган ваҳийда ҳам фаришталар Худовандга ҳамдлар ўқиб шундай дейишган эди: «Сенинг йўлларинг тўғри ва ҳақдир» (Ваҳ 15:3). Чиндан ҳам Худованднинг йўли абадий ва тўғри, инсон ақли етмайдиган даражада юксак ва мукаммалдир. Инсонга бу йўлдан бошқа яна қандай яхшилик бор экан? Шундай экан, энг тўғри йўлни танланг. Азизлар, Худованд йўли, ҳаёт мақсади каби мавзулар сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу ҳақида жуда кенг маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top