MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳеч қайси дарвда Худони ҳақорат қилган шаккоклар кечирилмаган. Бу ҳолатларни жуда қадимда ҳатто Мусо пайғабар замонида ҳам учратиш мумкин эди. Мусо пайғамбар Исроил халқини Мисрдан олиб чиққач, ваъда қилинган ерга яқинлашиб қолган пайтлар эди. Бир куни Исроил ўғиллари онаси исроиллик отаси мисрлик бўлган бир йигитни Мусонинг олдига олиб келишди. У исроилликлар орасида жанжал қилиб Худонинг номини лаънатлаган. У йигит Дан қабиласидаги Дибри деган кишининг қизи Шеломитанинг ўғли эди. Мусо бу йигитни қандай жазолашни билмас эди, шунинг учун ҳам Исроил қавмининг оқсоқоллари ва Мусо Худованд унга жазо тайинлашини кутиб туришди. Бу пайтгача йигит қочиб кетмаслиги учун кеча-ю кундуз қўриқланди. Ниҳоят, Худодан садо келди. Худо Мусога шундай деди: «Бу шаккокни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқ.

Narrator 2 Унинг сўзларини эшитганларнинг ҳаммаси унинг боши устига қўлларини қўйишсин ва бошқалар эса уни тошбўрон қилишсин. Исроилликларга шундай де: — Кимда ким Худони лаънатласа, қаттиқ жавобгар бўлади, аммо Худо номини лаънатлаган ўлимга ҳукм этилиши шарт. Халқ бундай одамни тошбўрон қилиб ўлдириши керак. У хоҳ келгинди бўлсин хоҳ шу ерлик ҳеч қандай юз ҳотирчиликсиз ўлимга ҳукм қилиниши шарт.»

Бу шаккокларга нисбатан Худонинг берган жазоси эди. Энди қадим Исроил халқи тарихига назар ташлайдиган бўлсак, исроил халқи Мисрда қул бўлиб яшаганида уларнинг қизлари мисрлик йигитларга турмушга чиқишган. Худованд исроилликлар орасида бегона худоларга сиғиниш ҳолатлари бўлмаслиги учун ҳали Иброҳим пайғамбар пайтиданоқ бегона халқдан қиз олиб, уларга қиз беришни таъқиқлаган эди.

Narrator 1 Шунга қарамай, мисрда кечган узоқ йиллик қуллик даврида исроил халқи мисрликлар билан чатишиб кетган кўринади. Мисрда тўнғичлар ўлими содир бўлган охирги кечадан кейин ҳамма исроилликларни ўз юртларидан чиқиб кетишларини сўраган. Мана шу офатдан кейин исроилликлар миср юртидан чиқиб кетди. Бироқ унгача мисрликлар билан чатишган оилалар нима қилди экан? Тахминимизча, мисрликларга турмушга чиққан баъзи қизлар қариндошлари билан бирга кетолмаган. Баъзи мисрлик йигитлар хотин бола – чақаси билан бирга Мисрни тарк этишни маъқул кўрган. Ўша шаккок йигитнинг оиласи ҳам ўшандай оилалардан бири эди. Исроилликларнинг Худо билан муносабатига қарасангиз, уларнинг нақадар чидамсиз, садоқатсиз эканини кўрасиз. Арзимаган қийинчилик олдида Худога шикоят қилиб, Уни бир неча марта ранжитишган.

Narrator 2 Худога шунчалик яқин бўлган соф исроиллик шундай ишлар қилган бўлса, бу чатишган исроил йигити оиласидаги муҳитдан келиб чиққан ҳолда, Худо номини лаънатлаган эди. Жанжал нимадан чиққани маълум эмас. Муқаддас Каломда бу ҳақида ёзилмаган. Бироқ ваъда қилинган ерга кириб боришларига ҳали озгина муддат бор эди. Мисрлик ота кунда-кунора келишга рози бўлган кунини лаънатлаган, қийинчиликдан нолиб жанжаллар қилган бўлса, йигит мана шундай оилада катта бўлган. Табиийки, унинг тарбиясида Мисрлик отасининг таъсири катта бўлган. Шунинг учун ҳам Худонинг муқаддаслигини яхши англамаган ҳолда жанжал чоғида Худо номини лаънатлаган. Бу эса унинг ҳаётига зомин бўлди. Инсон ким бўлмасин, ҳар қачон, ҳар ерда Худонинг муқаддаслигини унутмаслиги керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top