Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд ўз халқини Миср қуллигидан мўъжизавий тарзда олиб чиқиб, Ўзи ваъда қилган ерга имкон қадар тез олиб бормоқчи эди. Бироқ йўл-йўлакай халқ Уни ғазаблантирди. Бир неча марта Худога қарши исён қилишиб, етиб бориш муддатини ўзлари узайтиришди. Ундан ташқари йўлда учраган халқлар Исроил халқига ўз ерларидан ўтиб кетишларига йўл бермади. Бундайлар йўлда жуда кўп учраган. Шундай халқлардан бири Канонликлар эди. Мусо ва Исроил халқи бирор бир давлат худудига яқинлашганида олдиндан одам юбориб, ерлари орқали ўтиб кетишни сўрарди. Канонликлар билан ҳам шундай бўлганди. Аммо Нагав чўлида истиқомат қиладиган Канон халқининг шохи Арад уларнинг келаётганини эшитиб, уларга қарши чиқди. Каломда унинг ишлари ҳақида шундай дейилган:
Narrator 2 «Нагав чўлида истиқомат қилаётган Арод шоҳи: «Исроил халқи Оторим йўлидан келяпти экан», — деган хабарни эшитиб жангга отланди. Канъон наслидан бўлган бу шоҳ Исроил халқи билан жанг қилиб, улардан бир нечтасини асир олди. Бу воқеадан сўнг Исроил халқи Эгамизга қасам ичиб, шундай деди: — Эй, Эгамиз! Агар Сен шу халқни бизнинг қўлимизга берсанг, уларнинг ҳамма шаҳарларини бутунлай вайрон қиламиз.» (Саҳ 21:1-2). Худованд уларнинг илтижосини эшитиб, жангда Канъон халқини уларнинг қўлига берди. Исроил халқи Канъонликларнинг ўзларини қириб ташлаб, шаҳарларини бутунлай вайрон қилишди. Шунинг учун ҳам бу жой тарихдан Хўрмах – яъни вайрон қилиш деб ном олган. Суҳбатимиз бошида айтганимиздек, Исроил халқи Худо ваъда қилган юртга етиб келгунча жуда кўп шоҳликлар уларга ўз ерларидан ўтиб кетишга рухсат беришмаган.
Narrator 1 Баъзилари шунчаки ўтиб кетишга рухсат бермаган, бошқалари эса худди Канъонликлар каби уларга қарши жанг қилишган. Улар қандай ўйлаганини биласизми? Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, халқлар-халқларга қарши тез-тез юриш қилиб туришган. Исроил халқининг юриш қилиш мақсадида келмаётганини билган бўлса ҳам Арод бу халқни ўзига хавфли деб билган. У шундай ўйлаган бўлиши мумкин: «Агар бу халқни юртимдан ўтиб кетишига рухсат берадиган бўлсам, улар алдаб, юртимни босиб олиши мумкин. Босиб олмай, тинчгина ўтиб кетган тақдирда ҳам, бир кун келиб улар менга ва еримга катта хавф туғдириши мумкин.» Шу ўйлар билан Исроил халқига ҳужум қилган. Бундай ўйлаганлар жуда кўп бўлган. Арод шундай фикрга келиб, ўз халқини ер юзидан қирилиб кетишига сабабчи бўлди.
Narrator 2 Икки халқ орасида жанг аёвсиз бўлгани аниқ. Канъонликлар булар юртимизни олиб қўйишмоқчи, деган фикр билан жон-жаҳдлари билан курашган. Исроилликлар эса, бизнинг ёмон ниятимиз йўқ эди. Шунчаки ўтиб кетмоқчи эдик, бизга қарши ҳужум қилишди, деган фикр билан астойдил жанг қилишди. Нима бўлганда ҳам, Худованд Исроил халқи томонида эди. Уларга нисбатан ноҳақлик қилинди. Қийин вазиятларда тўғри қарор чиқара билиш нақадар зарур. Буни мана шу икки халқ мисолида кўришимиз мумкин. Биргина ўйламай нотўғри чиқарилган қарор бутун бир халқнинг қирилиб кетишига сабаб бўлди. Азизлар қадимда Худога ишонган кишилар, Унга қарши чиққанлар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизда айнан сиз истаган маълумотлар бор.