3:12

Гивонликларнинг жавоби

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар сизни алдов йўли билан ишонтириб, фақат алдаган инсонгина фойда топадиган бирор бир иш қилишга кўндиришса, охири оқибат, унинг алдаганини билиб қолсангиз, нима қилган бўлардингиз? Жуда ҳам қаттиқ хафа бўласиз тўғрими? Ҳам ўзингиздан, ҳам ўша одамдан жаҳлингиз чиқади. Агар менда шундай ҳолат бўлса, кўпроқ ўзимдан жаҳлим чиққан бўларди. Кейин эса ўша одамдан ҳам нега шундай қилганини сўраган бўлардим. Бу биз инсонларнинг табиатига ҳос нарса. Алданишни ёқтирмаймиз, аммо ўзимиз алдаймиз. Ўтган сафарги суҳбатимизда айтган Гивонликлар ва Исроил халқи ҳам сиз билан бизга ўхшаган одамлар эди. Бири алдади, иккинчиси ишонди. Исроил халқи Худованд буюрганидай, Канъон ерига кириб, йўлидаги шаҳарларни босиб олаётган эди.

Narrator 2 Ўша яқин атрофдаги ҳамма шоҳлар қўшинларини бир қилиб, Исроил халқига қарши жанг қилишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Гивонликлар бошқача йўл тутишди. Улар айёрлик билан Исроил халқини сулҳ тузишга кўндирди. Нега шундай қилишди? Улар ҳам бошқа халқлар каби бирлашиб, Исроил халқига қарши жанг қилиши мумкин эди-ку? Бунинг сабабини жуда узоқдан бошлаш зарур. Исроил халқи йўлга чиққан кунидан буён яқин атрофдаги шаҳарларга, шоҳликларга улар ҳақидаги воқеалар, ҳикоялар ва янгиликлар ҳар доим маълум бўлиб турган. Ҳозир, узоқдан хабар етказиш муаммо бўлмай қолган, уяли алоқалар, интернет ва бошқа турдаги техника бизга янгиликларни етказишга ёрдам беради.

Narrator 1 Аммо ўша дамда, йўлга чиққан сайёҳлар, савдогарлар ва бошқа ишлар билан у шаҳардан-бу шаҳарга кўчиб юрадиганлар янгиликларни яқин атрофдагиларга етказишарди. Шундай қилиб, Исроил халқи ҳақидаги ҳикоялар тўлиқлигича бўлмаса ҳам олдиндаги юртларга етиб келарди. Уларнинг Худоси қандай қилиб осмондан манна ёғдиргани, қандай қилиб гўшт билан тўйдиргани, кундузи булут устуни-ю, тунда олов устуни бўлиб йўл бошлаб боргани, уларга қаршилик қилган халқларни Ўз халқи қўлига бергани ҳақида бот-бот эшитиб туришарди. Каломда шундай дейилган: «Аммо Гивон аҳолиси Ëшуанинг Ерихо ва Ай шаҳарларига қилган ишлари ҳақида эшитиб …» (Ëшуа 9:3). Демакки, тахминимиз тўғри. Улар Исроил халқи ҳақида жуда кўп эшитишган, уларнинг Худоси қудратли эканини ҳам билган. Шунинг учун қирилиб кетгандан кўра, айёрлик билан бўлса ҳам, сулҳ тузишга эришиб, қул бўлиб қолишни маъқул кўришди.

Narrator 2 Яхши қарор, аммо бу уларга қимматга тушиши ҳам мумкин эди. Бироқ Исроил оқсоқоллари Худованд номи билан қасам ичгани учун, бу қасамларини бузмадилар. Ëшуа Гивонликларни чақириб сўради: — Бизга яқин жойда яшаркансизлар. Нимага сизлардан узоқ жойда яшаймиз, деб бизни алдадингиз? Шунинг учун энди сизлар лаънатисизлар, сизлар энди абадий менинг Худойим уйи учун ўтин ёрувчи, сув ташувчи қул бўлиб қоласизлар. Улар Ëшуага жавоб бердилар: — Биз аниқ эшитдик, Эгангиз Худо Ўзининг қули Мусога бутун юртни сизларга бериб, бутун аҳолисини қириб ташлашни буюрибди. Ўз жонимизни ўйлаб, сизлардан қўрққанимиздан шу ишни қилдик. Энди биз сизнинг қўлингиздамиз, нима тўғри ва нима яхши деб ўйласангиз, бизни шундай қилинг. Исроил халқи Гивонликларни ўлдиришига Ëшуа йўл қўймади, аммо ўша куни Эгамизнинг қурбонгоҳи ва Исроил халқи учун ўтин ёрувчи, сув ташувчи қилиб қўйди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top