MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Исроил халқи Мусо пайғамбар уларни Мисрдан олиб чиққанидан буён Худо билан муносабат қилишни, Унинг амрларига бўйсунишни, шикоят қилмасликни ўрганиб олди. Мусодан кейин эса Ëшуанинг кўрсатмаларига аниқ риоя қилишди. Йиллар ўтиб, Ëшуа анча кексайиб қолган пайтда Эгамиз унга шундай деди: «Сен қаридинг, ёшинг ҳам ўтиб қолди, лекин бу юртнинг кўп жойлари ҳали босиб олинмаган. Исроил халқи Филист, Кешир халқининг ерлари, яъни ҳозир Канъон халқига тегишли бўлган, Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайдиган Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эҳрон чегараларигача бўлган ерлар ҳали босиб олмаган.

Narrator 2 Мен Ўзим мана шу хақларни бу юртдан, Исроил халқининг олдидан ҳайдайман. Мен сенга буюрганимдай, мана шу ерларни албатта Исроил халқига мулк қилиб бергин.» (Ëшуа 13). Хуллас, Худованд Ëшуага айтганидай, юқорида санаб ўтилган ерлар Исроил халқининг қолган ўғилларига бўлиб берилиши керак эди. Ëшуанинг ўлимидан сўнг, Исроил халқи оқсоқоллари Худовандга садоқатли ва итоатли бўлишда давом этдилар. Улар жуда узоқ йиллар давомида мана шу садоқат ва итоатни ўрганишган эди. Улар Худонинг олдига келиб: «Канъон халқига қарши жанг қилиш учун орамиздан ким биринчи бўлиб чиқсин? – деб сўрашди.» Худованд эса уларга жавобан Яҳудо қабиласини танлади. Шунда Яҳудо қабиласи қардоши бўлган Шимўн қабиласига шундай деди:

Narrator 1 «Келинглар, биргаликда бизга улуш бўлиб тушган ерга борайлик. Ўша ерда бирлашиб, Канъон халқига қарши жанг қилайлик.» Шундай қилиб Шимўн қабиласи Яҳудо қабиласи билан бирга бориб, Канъон ва Париз халқларининг ерларини босиб олишди. Бу ерларни улар ҳали босиб олмасиданоқ, Худованд уларнинг қўлига берган эди. Ўша ерда улар шоҳ Одонивазахга дуч келишди. Унга ҳужум қилишди. Одонивазах қочди. Аммо улар унинг кетидан қувиб, қўлга олишди ва оёқ-қўлларининг бош бармоқларини чопиб ташлашди. Нега дейсизми? У шунга лойиқ шоҳ эди. Манбааларга кўра, у Канъон ва Париз халқлари ва бошқа яқин атрофдаги халқлар орасида энг донг таратган ва кучли шоҳлардан бўлган.

Бошқа шаҳарлар ва халқлар шоҳлари ундан жуда ҳайиқишган кўринади. У ҳам вақтида яқин атрофдаги ерларни ўзига бўйсундириш учун уларнинг бошига ёмон кунларни солган.

Narrator 2 Шоҳлар эса у билан келишиб, муомала қилишга мажбур бўлган. Унинг шундай одам бўлганини ўзининг сўзларидан билсак бўлади. «Шунда Одонивазах деди: «Оёқ қўлларининг бош бармоқлари чопиб ташланган етмишта шоҳ дастурхонимдан тушган ушоқларни териб юришар эди. Мен ўша шоҳларнинг бошига не-не кунларни Худо қайтариб ўз бошимга солди.» Исроил одамлари Одонивазахни Қуддусга олиб боришди, у ўша ерда жон берди.» Бу одам ҳақида жуда қисқагина маълумот берилган. Аммо энг муҳим маълумотни унинг ўз оғзидан эшитдик. У ўлими олдидан шундай деди: «Мен ўша шоҳларнинг бошига солган кунларни Худо қайтариб ўз бошимга солди» (Ҳак1:7). У аввалдан Худо ҳақида жуда кўп эшитган. Умрининг сўнгида эса, Худонинг ҳақлигини, қилинган ёвуз ишлар изсиз кетмаслигини, Худованднинг адолатли эканини тан олди. У чиндан ҳам Исроил Худоси ягона, тирик ва қудратли Худо эканини англаган ва тан олган шоҳ бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top