3:10

Таомлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ақлли инсон соғлом ҳам бўлади. Чунки бундай инсон танасига таомларнинг фойдаси ва нотўғри танаввул қилиш аксинча, зиён келтиришини жуда яхши билади. Билибгина қолмай, шу таомлардан тўғри фойдаланишни ҳам билади. Соғлом таом танага фақатгина фойда бўлиб кириши лозим. Бунинг фойдали ёки зарарли бўлишини таом ейдиган киши белгилайди. Миллатлар қанча кўп бўлса, таомлар тури ва хар-хиллиги ҳам шунча юқори бўлади. Бугунги суҳбатимиз давомида Кореа ярим ороли таомлари ҳақида бўлади.

Кореа ошхонаси деганда кўпчиликнинг ақлига биринчи бўлиб корейсча сабзи салати ёки кимчи салати келади. Аммо шошилманг, корейс сабзи салатини Кореадаги корейс халқи қандайлигини ҳам билмайди. Сабаби, сабзи салати собиқ иттифоқ худудига келиб қолган корейсларнинг ижод махсули ҳисобланади.

Narrator 2 Аслида эса Корея ошхонаси япон ёки хитой ошхонасидан кўпам фарқ қилмайди. Бу фақатгина қўшничилик алоқалари сабабли уларнинг ошхоналари ҳам бир-бири билан қоришиб кетган эмас, балки иқлим ва жўғрофий жойлашиш сабабидан ҳам корейс ошхонаси бу халқлар ошхонасига яқин. Бевосида корейс ошхонаси ҳақида батафсилроқ айтадиган бўлсак, бу ернинг таомлари асосини зираворлардан қизил гармдори ва саримсоқ ташкил этади. Бу ҳам илиқ ва нам иқлим билан боғлиқ, албатта. Бошқа зираворлар қаторига эса занжабил, чиннигул кабиларни қўшса бўлади. Корея ошпазлари бу зираворларни ўзи истаганича ишлатади. Таомларнинг асосий масаллиғига келадиган бўлсак, уларни гўшт, балиқ ва сабзавотлар ташкил этади. Яна мўл-кўл гуруч. Корея таомларинигн яна бир хусусияти борки, тез тайёрланишида уларга етадигани йўқ.

Narrator 1 Аммо масаллқиларни тайёрлаб олиш узоқ вақт ва диққат билан амалга оширилади ва таом учун сарфланадиган вақтдан анча кўп: ювилади, тозаланади, маринадланади, тиндирилади. Кейин эса пиширилади. Яна бир жиҳат: корея салатларининг деярли ҳаммаси аччиқ бўлади. Бақлажонданми, карамданми, редискаданми, агар аччиқни хуш кўрмасангиз, ишингиз пачава…

Дастурхонга асосий қуюқ таомлар катта идишда ўртага тортилади ва улар бир жуфт таёқча билан танавул қилинади. Аммо суюқ таомлар алоҳида-алоҳида косаларда тортилади, уни таёқча билан ея олмайсиз. Суюқ таомлардан соя уруғи шўрваси, ўрдак шўрваси ва денгиз карами шўрваси жуда кенг тарқалган.

Narrator 2 Қанчалик ғайритабиий бўлмасин, корейс таомларида қорамол ёки парранда гўшти билан бир қаторда кучук гўшти ҳам ишлатиб турилади. Кучук гўштини тановвул қилиниши жуда узоқ тарихга бориб тақалади. Унинг ўзи бир катта ҳикоя бўлди. Бироқ бизда ҳам кучук гўштининг баъзи касалликларга фойдали эканлиги ҳақида турли хил тахминлар бор. Бироқ бу гўшт ҳар куни тановвул қилинадиган гўшт эмас. Ундан ташқари кучук гўштини тановвул қилиш маънавиятга ҳам тўғри келмайди. Сиз учун садоқат билан хизмат қиладиган, деярли оила аъзосига айланиб қолган ҳайвонни сўйиш одобдан эмас. Шунинг учун ҳам энг яхшиси ўзимиз суйиб истеъмол қиладиган, қорамол, қўй ва парранда гўштлари. Бу гўштлардан тайёрланган таомларни маза қилиб танаввул қиласиз. Қадрли тингловчи, агар дунё халқлари таомларига қизиқиш билдирсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top