3:05

Худонинг мақсадлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаммамиз кундалик ҳаётимизда бирор бир нарсани режалаштираётганимизда яхши ният билан «Худо хоҳласа», — деган жумлани тез-тез ишлатамиз. Ўзимиз ўйлаётган ва режа қилган ишларимизни Худо хоҳлаб, рўёбга чиқаришини умид қиламиз. Шунинг учун ҳам «Худо хоҳласа», — деб айтамиз. Худо билан яқин муносабатда юришни истаган одам, ўз режаларини амалга оширишни эмас, Худонинг мақсадлари ҳақида ўйлаши керак. Сиз ўз режаларингиз ҳақида ўйламай, Худонинг ҳаётим учун мақсади қандай экан, деб ўйлай бошлайсиз. Худованд дунёда бирор нима содир қилишни истар экан, Унинг Ўзи биринчи бўлиб сўзлашадиган одамини танлайди. Қайсидир сабабга кўра, Худованд мақсадини амалга оширишда Ўз халқидан фойдаланди.

Narrator 2 Агар Муқаддас Каломни ўқиган бўлсангиз, Худованд инсонларнинг жирканчлиги, ёвузлиги ва ўта гуноҳга ботганлиги учун бутун дунёни йўқ қилиб юбормоқчи эди. Шундай кунлар олдидан, У Нуҳ пайғамбар олдига келиб, режасини баён қилди. Кейинчалик эса Садўм ва Ғамўрани ҳам йўқ қилиб юбормоқчи эканини Иброҳим пайғамбарнинг олдига келиб айтди. У исроилликларни мидиёнликлар зулмидан қутқармоқчи эканини Гидеонга маълум қилди. Бу воқеаларнинг замирида инсониятнинг эмас Худонинг мақсади ётади. Ҳар сафар Худованднинг Ўзи келиб, художўй инсонга ўз мақсадини маълум қилган ва у орқали Ўз мақсадини амалга оширган. Келинг, буни Нуҳ пайғамбарнинг мисолида кўрайлик. Худованд ер юзини йўқ қилиб юбормоқчилиги ҳақида айтилганида, Нуҳнинг солиҳ одам эканлигидан бошқа ҳеч нарса ёзилмаган.

Narrator 1 Нуҳ пайғамбарнинг солиҳлиги ҳақида айтилган бўлса, шу солиҳ кишининг солиҳ ниятлари ва Худованд йўлида қилиши мумкин бўлган режалари бўлган бўлиши аниқ. Агар шундай режалари бўлган бўлса, Худованд олиб келмоқчи бўлган фалокат олдида унинг режалари сариқ чақага ҳам арзимайди, шундай эмасми?! Ўша дамларда Нуҳ ўз режасини амалга ошириш учун Худовандни чақирмаганди. Худованд ҳеч қачон биздан Унинг учун бирор нарса қилишни сўрамайди. Биз шунчаки ўтириб, Худованд учун бирор бир иш қилишни ҳаёл қилиб, сўнг Ундан ёрдам сўрамаймиз. Бу нотўғри ёки тескари тартиб. Аксинча, Худованд бизнинг ҳаётимиз учун режа қилади ва бизга буни маълум қилади. Агар Худовандга итоатли имонли бўлса, у Худонинг режаларига бўйсунади. Ҳаётини ҳам шунга мослаштиради.

Narrator 2 Итоатсиз имонли эса, Худо йўлида бирор бир иш қилиш ҳақида ҳаёл суриб ўтираверади. Исроил халқини ким Мисрдаги қулликдан олиб чиқди? Мусоми ёки Худоми? Худо олиб чиқди. Худованд Ўзи билан муносабат қилиши ва Ўз мақсади йўлида ишлатиши учун Мусони танлади. Мусо Исроил халқини Мисрликлардан ҳалос қилиш ҳақида ўйлаганмиди? Ҳа. Унинг юрагида ҳалқи учун муҳаббат ва ачиниш бор эди. Шуни билгани ҳолда Худованд бу ишни Мусога топширди. Бироқ Мусо буни Худосиз эплай олмаган бўларди. Худо уни танлади, режасини унга маълум қилди, Мусо эса уни қабул қилди. Сўнг эса ҳаётини Худонинг режасига қараб мослаштирди. Худованд бугун ҳам биздан мана шундай қилишимизни истайди. Энг аввало, Худонинг мақсадларига зийрак бўлишни сўнг эса Унга итоат қилишимизни кутади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top