3:16

Камчиликлар

MP3

Ассалому алайкум. Бир кам дунё деганлари рост. Дунёда мукаммал инсон топилмайди. Биз учун идеал деб ҳисобланган кишиларнинг ҳам ўзларига яраша кўринмайдиган камчиликлари бор. Инсон камчиликсиз бўлмайди. Сиз турмушга чиқмасингиздан олдин, камчиликларингизни сезмаганган бўлсангиз, турмушга чиқиб, фарзандли бўлгач, камчиликларингизни санашга бармоқларингиз етмай қолган бўлса ажаб эмас. Она ўз камчиликларини англаб, уларни дарҳол тузатишга ҳаракат қилиши керак. Аслида камчиликлар Худони улуғлаш учун хизмат қилади. Биз бирор ишнинг уддасидан чиқа олмаганимизда Худо Ўз қудрати ва иноятини намоён қилади. Унда нега камчиликларимизни кўриб, ҳафа бўламиз, айнан улар туфайли тушкунликка тушамиз, ҳафсаламиз пир бўлади? Бунга Шайтон сабаб. У бизни мумкин қадар, Худодан узоқлаштириш учун ишлатади. Она буни билгани ҳолда, фарзандларининг камчилигига ҳам тўғри назар билан қарай олади. Агар ўзингизнинг ва фарзандларингизнинг камчилигига тўғри муносабатда бўла олсангиз, фарзандингизга ҳам уларга тўғри муносабатда бўлишни ўргатинг. Бола ўзидаги камчиликка ҳаддан ташқари салбий муносабатда бўлмаслиги керак. Ҳадеб камчилигига эътибор қилаверадиган бола, олға ҳаракат қила олмайди. Худо билан муносабатда бўладиган боланинг камчилигини Худо Ўз қудрати йўлида ишлатишини фарзандингиз билсин. 4 ёки 5 синфда ўқийдиган боланинг жисмоний тарбия дарсида, дарвозага гол ура олмагани, унга жуда ёмон таъсир қилади. Ўзини уқувсиз ва омадсиз ҳис қилади. Аммо катта бўлгач, бу нарса унинг учун арзимас бўлиб кўринади. Бола сиз учун арзимас деб ҳисобланган, омадсизлик учун ҳафа бўлса, унинг ёнида туриб, далда беринг. Ҳатто энг машҳур футболчилар ёки баскетболчилар ҳам ёшликларида унчалик яхши ўйинчи бўлмаганига мисоллар келтиринг. Хўш, спортга лаёқати бўлмаса нима бўпти. Ëки бўлмаса, математикага лаёқати бўлмаса нима бўпти?! Бир пайтлар Гарри исмли болакай, футбол ўйнашни билмагани учун, тенгдошларига масхара бўлган. Лекин, бу болакай, тарих китобларини ўқишдан бош кўтармасди. Унга тарих жуда ёқарди. Тарихни яхши ўрганган бу болакай келажакда Гарри Трумен исмли президент бўлди.

Болангиз ҳар сафар, ўз камчиликларига тўқнаш келиб, сиқилса, унинг ҳаёти ҳали олдинда эканини эслатинг, камчиликларга қарамай, олға ҳаракат қилишга унданг. Баъзан фарзанд келажагини барбод қилиши мумкин бўлган камчиликлар аниқроғи қусурлар ҳам бўлади. Бунга эътиборсиз бўлманг. Боладаги дангасалик ва ёлғончилик ва қизғанчиклик каби қусурларга қарши курашинг.

Агар сизга болангизни уч сўз билан тасвирлаб беринг, десам, тасвирлаб бера оласизми? Бунинг учун болангиз ҳақида яхшилаб фикр юритишингизга тўғри келади. Агар уни тасвирлаб бера олмасангиз, болангизни яхши билмайсиз. Боласини яхши билмаган она, унинг камчиликларини ҳам билмайди. Камчиликларини билмаган она эса уларга қарши кураша олмайди. Она ўз боласини яхши билиши керак. Бунинг учун унинг ҳаракатлари, гап-сўзлари, турли ҳолатларда ўзини тутишини кузатиши керак бўлади. Севимли онажонлар тарбия борасида кўпроқ билимга эга бўлишни истасангиз ва зарур пайтда маслаҳат олишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top