Narrator 1 Ассалому алайкум. Оила бу фарзандлар меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик билан вояга етадиган ва асосий тарбияни оладиган маскан. Ота-она фарзандига қандай муносабатда бўлса, уни қандай тарбияласа фарзанд худди шундай вояга етади. Ўта ғурурли ва мақтанчоқ ота-оналарнинг фарзандлари ҳам ўшандай бўлишади. Инсон инсонийлик, камтарлик ҳислатлари билан гўзалдир. Фарзандни оқил инсон қилиб тарбиялаш учун вақтида қилган ножўя ишини тан олиб, унинг учун кечирим сўрай билишни ҳам ўргатиш лозим. Ҳар кимга ўз озори аччиқ… Очиқ айтилмаган ранж дилни сиёҳ қилади. Ўз хатти-ҳаракатимиз ёки ёмон гапимиз учун қандай кечирим сўрашни, бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни ўйлаб топишдан кўра, ҳар қандай ёшда одамни хафа қилиб қўйиш осонроқ.
Narrator 2 Кўпгина кишиларда ёши улғайгани сари кечирим сўрашлар бўйича хақиқий қўрқув ривожланади. Шунинг учун ҳам ота-оналар бир-бирларидан ёки дўстлар бир-бирларидан кечирим сўрай олмайдилар. Бунга шундай вазиятларга оилада қандай муносабатда бўлишгани, болаликда нимага ўргатишгани таъсир қилса ажаб эмас. Ота-оналар тарбия жараёнида ушбу нозик мавзу албатта қамраб олишини қачалик эрта англаб етишса, бола ҳам кечирим сўраш – бу ўзини ўзи камситиш эмаслигини, бор-йўғи ўзига ишонган, одобли ва яхши тарбия кўрган ҳамда ўзининг ноҳақлигини тан олган кишининг ҳолати эканлигини шунчалик эрта тушуниб етади. Болани узр сўрашга ўргатиш учун буни ҳар бир киши ўзидан бошлаши керак. Бу сийқаси чиққан гапдай туюлиши мумкин, аммо бу ҳақиқат.
Narrator 1 Болалар биздан ўрнак олишади, шунинг учун, агар кўз олдиларида жонли намунани кўришмаса, ҳеч қачон маслаҳатлар ва панд-насиҳатларни жиддий қабул қилишмайди. Бунинг учун уйда янги қоида ўрнатишингизга тўғри келиши мумкин. Масалан, оилада ким ўзини ёмон тутса, ўша киши хафа бўлган томоннинг олдига келиб, ҳамманинг олдида кечирим сўрасин. Бу ишдан театр томошасини уюштирмасликка ҳаракат қилинг. Болага босим ўтказманг. Албатта айтиладиган сўзларга нисбатан инжиқлик қилманг. Агар бола ҳаракат қилаётган бўлса, бошқа сўзларни эшитиш сиз учун ёқимлироқ бўлишини айтиб, гапини бўлманг. Ундан ташқари ҳаётингизга хатлар деган нарсани ҳам киритинг. Бир-бирингизга кичик баҳоналар билан ҳам хат ёзинг. «Чой учун раҳмат, чиройли сурат учун раҳмат», ва шунга ўхшаш нарсалар.
Narrator 2 Кейинчалик фарзандингиз узрини оғзаки айтиши қийин бўлса, ёзма кўринишда билдириши ҳам мумкин. Болакай кечирим ва тушунтиришларини охирига етказмай туриб, ҳеч қачон «ҳечқиси йўқ» деб айтманг. Кечирим сўраш фактидан кўра, сиз учун болангизнинг сўзлари ва гаплари муҳимроқ эканини болангиз тушуниб етсин. Баъзида ота-оналар ҳам ноҳақ бўлишади, шунда улар ўз фарзандларидан ҳам кечирим сўрашларига тўғри келади. Баъзилар бу тарбиянинг нотўғри усули эканига ишончлари комил, аммо кичкиналардан кечирим сўраш ёмон нарса экани қаерда ёзилган? Кейинчалик кечирим сўрашни истамасангиз, болага гапираётганингизда ўйлаб гапиринг. Уни одамлар олдида мазах қилманг. Ўз ишларингиз билан шуғулланишингиз кераклигини айтиб уни жеркиб ташламанг. Болалар бундай нарсаларни эслаб қолади ва кечирим сўрашингизни кутади.