3:16

Оилада ҳотиржамлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оилада ҳотиржамликни таъминлаш масъулияти эр-хотиннинг зиммасига бирдай юклатилади. Оилада ҳотиржамликнинг маъсулияти эрда ёки хотинда кўпроқ деган сўзлар бекор. Бунинг учун эр-хотин баравар ҳаракат қилиши лозим. Севган кишингизнинг сизни тушунмаслиги ва ён босишни истамаслиги бошқа бегона одам томонидан қилинган шундай ҳаракатдан кўра оғриқлироқ қабул қилинади. Эр аёлидан ёки аёл эридан ранжиганида дарҳол ишга киришиш ярамайди. Музокара столига ўтиришдан олдин ранжига одам бироз иш билан ўзини чалғитиши ёки сайр қилиб келиши музокаранинг яхши ўтишини таъминлайди. Агар ўша заҳоти гапирадиган бўлсангиз, турмуш ўртоғингизни ҳам қаттиқ ҳафа қилиб қўйган бўласиз. Кейин эса гапираётган пайтда ортиқча сўзлардан қочиб, аниқ ва лўнда қилиб тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Narrator 2 Бу яна кўпроқ кўнгилсизлик келиб чиқишидан сақлайди. Турмуш ўртоғингиз билан келишувда ўзингиз ва оилангиз учун фойда бўладиган томонни изланг. Келинг, шу ҳолатга бир мисол келтирамиз. Бир аёлнинг ажойиб қизалоғи бор. У декрет таътилида. У аёл ўзлигини ҳис қилишни жуда истайди. Ўзини ягонадек ҳис қилишни хоҳлайди. Шу мақсадда инглиз тилини уйдан ташқарида репетитор билан ўрганишга қарор қилган. Турмуш ўртоғи эса бунга қарши. «Болали аёлга тил ўрганишга бало борми? Нима қиласанг бўлмайдиган ишларни қилиб!», — каби сўзлар билан рафиқасининг истакларини синдиришга ҳаракат қилмоқда. Бундай пайтда аёл музокара мақсадини турмуш ўртоғига аниқ тушунтириши керак. Бундан аёл киши учун ҳам эркак учун ҳам фойдали томонлар бор. Аёл киши муҳитни алмаштиради, бунинг натижасида ҳордиқ чиқаради, касб соҳасида қўшимча мададга эга бўлади.

Narrator 1 Эркак киши эса яхши дам олган хотин, яхши рафиқага эга бўлади. Яхши хордиқ нафақат аёлнинг балки эркакнинг ҳотиржамлиги учун ҳам яхши. Чунки улар битта уйда яшайдилар ва жуда яқин мулоқотда бўладилар. Бунинг натижасида оилада яхши муҳит пайдо бўлади, бу эса ишдан чарчаб келган эр учун жуда муҳим. Эркак аёли уйда бўлмаган пайтда болага қараб туриб, дўсти билан мулоқотда бўлиши мумкин. Боласини сайрга олиб чиқиб, дўсти билан ҳам учрашиши мумкин. Дўстлар одатда жуда кам кўришишади, фақатгина телефондаги суҳбатлар билан чегараланишади. Болакайга қараб туриш баҳонасида дўсти билан кўришиш имконига эга бўлади. Турмуш ўртоқлар музокарага мана шундай ёндашишга ҳаракат қилишлари керак. Музокаранинг иккинчи қоидаси. Тўғридан тўғри турмуш ўртоғингизни танқид қилманг. Музокарадан мақсад ҳамсуҳбатни яксон қилиш эмас, балки оилада тинчликка эришиш.

Narrator 2 Шу боис заҳарханда гапларнинг бу ерда ҳожати йўқ. Бу одам билан ҳали узоқ яшашингиз керак. Вазиятни юмшатиш учун бирор бир кўнгилсизликни ҳазилга олиш ҳам баъзан фойда беради. Ҳазил – бу доим ёрдам берувчи восита. У бир зумда вазиятни юмшатади. Албатта ҳар бир низони ҳазилга йўйиш ярамайди. Аммо муаммоларни муҳокама қилаётганда бироз вақтга асосий мавзудан четга чиқиш жуда фойдали бўларди. Хуллас, оиланинг барқарор бўлиши учун эр-хотин анча-мунча тер тўкишига тўғри келади. Шу ва бошқа маълумотлардан боҳабар бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Ўзингизга энг зарур ва фойдали бўлган маълумотларни фақат ўша ердан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top