2:47

Болалар жанжали

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум сабрли ота-оналар. Ота-она бўлиш осон иш эмас. Бу ишни дунёдаги энг қийин иш дейиш ҳам мумкин. Ота-она болаларига нисбатан жуда сабрли ва кенг феълли бўлиши керак. Болаларини севишдан, авайлашдан ташқари фарзандлар бир-бирлари билан уришаётганида тўғри қарор чиқариб, маслаҳат бера билиши ҳам керак. Бунинг нақадар қийинлигини фарзанди бор инсон жуда яхши билади. Болалар бир-бирлари билан жанжал қилаётганларида уларга қандай ёрдам бериш мумкин? Мутахассислар болалар жанжалини ўрганиб уни уч турга бўлиб чиқишган. Улар болалар ўртасидаги низоларнинг кўпчилиги – ўйлаб топилган спектакль деб ҳисоблашади. Уларннг асосий мақсади ўзига иложи борича кўпроқ эътибор қаратиш. Бу турдаги низо одатда зерикканидан ёки онани телевизордан, отани эса газетадан чалғитиш учун кўрсатилади.

Narrator 2 Бундай болалар эрталабдан кечгача фақат жанжал қилаётгандай туюлади. Бундай жанжаллар учун болаларни қаттиққўллик билан жазолаш керак эмас. Агар бошингиз шовқин-сурондан оғриётган бўлса, дўконга чиқиб келинг ёки қўшни аёл билан чойхўрлик қилинг. Сўнг ҳотиржам кайфиятда болалар жанжалини ҳал қилиб, иккисига ҳам меъёрида меҳр беринг. Ҳар бир инсонда худбинлик сифати кам ёки кўп бўлади. Болалар ҳам худбинликни ёшликларидан ўрганишади. Агар ота-она болага тўғри йўналиш бермаса, буни аҳамиятсиз ҳисобласа, уйда жанжаллар тугамайди. Ака – укалар, опа-сингиллар бир-бирларининг нарсасини бўлишиб ўйнашлари, нарсаларини қизғанмасликни ўрганишлари керак бўлади. Бунинг учун яна ота-онанинг ўгити ва тўғри тарбияси керак бўлади.

Narrator 1 Ота-она фарзандига қанчалик бир-бири билан келишиб ўйнаш кераклигини ўргатмасин, боладаги худбинлик сифати ҳар сафар она ёки ота ўгитини унутишига сабаб бўлади. Кейин эса ўртада жанжал чиқади. Жанжал вақтида опа-сингиллар ёки ака-укалар бир бирларига шафқатсизлик қилиб, жонини оғритиб қўйиши табиий. Шундай бўлмаслиги учун бу турдаги жанжаллар тепасига бориб, ким асосий айбдор эканлигини топиб, ҳар иккала томон ҳам қилган жанжали, бир-бирини оғритгани, бақиргани учун кечирим сўраши керак бўлади. Жанжалдан мақсад кечирим сўраш эмас. Жанжалнинг асосий сабабини топиб, уни тўғри ҳал қилишдир. Ота-она кейинги сафар яна шундай ҳолат юз берганида қандай тўғри йўл тутиш мумкинлигини фарзандларига уқтириши керак.

Narrator 2 Кейинги жажални мулоқот усули дейиш мумкин. Болалар шунчаки жанжал қилаётгани йўқ, улар нормал тилда гаплашишни унутгандай тасаввур пайдо бўлади. Танқид, таъна, ёмон ҳазил, оёқдан чалиш ва майна қилиш мулоқот усулига айланган, энди ҳеч қандай биргаликдаги ўйинлар уларни бирлаштирмайди. Бундай ҳолатда муаммо сабабини оиладан излаш керак. Ўзингиз ва турмуш ўртоғингиз ўртасидаги, сиз ва бошқа оила аъзолар, дўстлар, қўшнилар ўртасидаги муносабатларга эътибор қаратинг. Агар ўз ҳаракатларингиз ёрдамида вазиятни ўзгартиришнинг иложи бўлмаса, оилавий руҳшунос билан маслаҳатлашинг. Энг яхши йўл бу бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб, болалар тарбияси, оилавий муносабатлар ва бошқа мавзуларда керакли маслаҳатларни олишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top