3:23

Худонинг вақтида

MP3

Narrator 1 Освалд Чамберс шундай ёзган эди: «Агар Худога ўзингни тўғри топширсанг, У сендан муқаддас ишда фойдаланади. Худонинг ишлари эса ҳар доим муваффақиятличиқади.»

Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳар бир нарсанинг ўз вақти бор. Экишнинг ҳам ўришнинг ҳам, ўлиш-у туғилишнинг ҳам ўз вақти бор. Худовандимиз бу вақтларни жуда донолик билан белгилаб берган. Шу жумладан биз масиҳийларнинг бошига тушадиган воқеаларнинг ҳам ўз вақти бор. Худди мана шу ҳақиқатга тўғри келадиган бир гувоҳликни биламан. Бу гувоҳлик хитойлик биродаримиз Йун ҳақида. У шундай бошланади: «2008 йилнинг илиқ Сентябр кунларидан бирида, бир гуруҳ масиҳийлар қадрдон биродарини кутиб олиш учун Банкок аэропортига йиғилишди. Биродар Йун 2001 йилда қўлга олинган эди. Қўлга олинганининг дастлабки кунларини ўзидаёқ, қамоқхона ходимлари уни ўласи қилиб қийноққа солиб бўлишган эди.

Narrator 2 Кейинроқ эса уни етти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Вақти-вақти билан қамоқҳонадан у ҳақида хабарлар келиб турарди. Қамоқхонага борган дўстларидан бири биродарнинг сўзларини етказди: «Худованд мени бу ерга Ўзининг шоҳиди бўлишим учун юборган. Бу ерда Раббимиз нажотига муҳтож бўлган жуда кўп кишилар бор. Мен бу ерда Худо тайин қилган вақт тугагунча ўтираман. Ундан бир дақиқа кам ёки бир дақиқа кўп ҳам ўтирмайман. Худованд белгилаб қўйган вақт тугагач бу ердан албатта чиқаман.» Мўъжизани қарангки, Худонинг айтган вақтида биродар Йун қамоқдан озод қилинди. У қамоқда етти йилу, етти ой ва етти кун ўтирди. Биз унинг қамоқдаги ҳолатларини кўз олдимизга келтириб, жуда эзилган, чарчаган бир аҳволда тушишини кутиб турардик.

Narrator 1 «У касал бўлиб қолган ёки оёқда зўрға турадиган ҳолга келиб қолган бўлса-чи?» — деган ўйлар ҳам йўқ эмасди. Бирданига аэропортнинг йўловчилар чиқиш залида биродар Йун пайдо бўлди. Унинг ҳолати биз ўйлаганларимизнинг мутлақо аксини кўрсатарди. Унинг юзи нурга тўла ва шодликдан оғзи қулоғига етган эди. У бизни кўриши билан «Худога ҳамдлар бўлсин!» деди. Биз ҳаммамиз қўлларимиздан тутиб, бошларимизни эгиб, Худога шукрона дуосини ўқидик. Ён атрофимиздаги йўловчилар ҳайрон ўтиб кетишарди.» Худованднинг вақти ҳақида айтган гаплари ўша онда яна ёдимга тушди. У тайин этган вақт тугагунча, биродар қамоқда нима кўриш мумкин бўлса ҳаммасини ва яна унга қўшимча равишда Худонинг иродасини, иноятини, бошқа маҳбусларга нисбатан меҳр-шафқатини ҳам кўрган.

Narrator 2 Етти йилдан ортиқроқ вақт давомида биродар ҳамма маҳбуслар каби яшади. Унга Худованд маҳсус қулайлик яратиб бергани йўқ. Аммо бир нарсада у бошқалардан омадлироқ эди. Худованд уни қувватлантириб турди. Унга умид ва шодлик баҳш этди. Шундай қоронғи ва азобларга тўла жойда ҳам Худованд биродарга Унинг иноятидан қувонишга сабаб топиб берди. Ҳар бир қутқарилган жонлар биродарга бу ерга сабабсиз келмаганидан дарак берарди. Мана шундай азобли ва шу билан бирга қаноатли ўтган етти йил ниҳоясига етди. Худонинг вақти соат етиб келди. Шу вақт-соатгача биродар биз ўйлаганимиздек, касал бўлиб ёки ҳолдан тойиб қолмади. Шундан бу вақт Худонинг иродаси эканини билишимиз мумкин. У шу йиллар ичида Ўз фарзандини омон сақлади. Унинг ўлишига ва ҳаста бўлишига йўл қўймади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top