3:34

Мўъжизавий шифо

MP3

Narrator 1 Менинг оилам жуда ҳам камбағал эди – деб эслайди опамиз Делинг. «Биз оилада еттита фарзанд бўлиб, зўрға кун кўрардик. Болалигимини эсласам бахтли кунлар ўлмай қолишга ҳаракат қилган қийинчилик кунларимга аралашиб кетади. Бизнинг оиламиз ҳам бошқа оилалар каби деҳқончилик билан шуғулланарди. Даламиз уйимиздан бир неча километр узоқликда эди. Шунинг учун биз болалар ота-онамиз билан бирга ҳайвонлар ва оғир иш қуролларини олиб далага пиёда боришимизга тўғри келарди. Қайтишда эса сават тўла пахталарни уйга олиб қайтардик. Саватларни кўтариш биз болаларнинг иши эди. Кўпинча йўлда йиқилиб, лойга беланиб қайтардик. Энг ёмони менда қон кетиш касаллиги бор эди. Агар тасодифан бирор еримни тилиб ёки кесиб оладиган бўлсам, қон кетиши узоқ вақт тўхтамасди.

Narrator 2 Назаримда умримнинг охиригача, қўл ва оёқларимни эски-туски латталар билан боғлаб ўтадигандай эдим. Онам эса мендаги касалликдан жуда қаттиқ ташвишланарди. У туғилганимдан то балоғат ёшига етгунимча ҳар дам ҳавотир ва қўрқувда яшаган. Шу туфайли мен катта бўлганимдан кейин ойим руҳий касалликка чалинди. Кундузи биз билан бирга яхши ишлаб юрар, аммо қоронғи тушиши билан ўзига ўзи гапириб, йиғлаб куларди. Рўпарасида турган деворни одам деб ўйлаб, у билан соатлаб бир нималарни гаплашарди. Бир куни онамнинг Исо Масиҳни қабул қилганини эшитдим. Шундан сўнг, онам аста-секин руҳий ҳасталикдан тузала бошлади. Бу эса бизнинг оиламиз учун жуда ҳам катта гувоҳлик эди. Онам мутлақо соғайиб кетди. Исо Масиҳга мен ҳам ҳасталигим туфайли келдим. Бизга яқин турадиган бир қўшни аёл менга: «Агар Исо Масиҳга ишонсанг, у сени шифолайди», — деди.

Narrator 1 Шундай қилиб 18 ёшимда Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилдим. Ўша куни онам ва бир нечта қўшни аёл билан биринчи марта масиҳийлар йиғилишига бордим. Оммавий Хавфсизлик Хизматидагилар келиб қолиб, ҳаммамиз уй-уйларимизга қочдик. Ўша тундаёқ Исо Масиҳга эргашишнинг оқибатини билиб олган эдим. Бир неча кундан кейин мен тушимда ваҳий кўрдим. Бир одам мени тоза-шаффоф кўл бўйига олиб келди. Менга қўлларимни ва оёқларимни шу сувга ювишимни буюрди. Мен у айтганидай қилдим. Сувдан қўлимни чиқаришим билан, қўлимдаги яра-чақалар, кесилган жойлар ўрни ғойиб бўлди. Бу оддий туш эмас ваҳийга ўхшарди. Кейинги куни тонгда уйғонгач, чиндан ҳам қўл ва оёқларим териси худди чақалоқникидай тоза ва тиниқ бўлиб қолганини кўрдим. Бу ваҳий ва мўъжиза мен ухлаб ётганимда содир бўлган эди.

Narrator 2 Шундан сўнг Масиҳга ишониш менга қанчалик қимматга тушмасин, барибир Унга эргашишга қарор қилдим. Мен имонга келган кунларимда мен билан бирга икки ёш аёл ҳам келганди. Биз биргаликда узоқда бўладиган йиғилишларга бирга борардик. Улар ярим йўлда қолишар, мен эса уйимгача тунда бир ўзим қайтишимга тўғри келарди. Йўл ёмон одамлар ва кўча итлари билан хавфли эди. Бироқ Худованд мени ўшанда ҳам ҳимоя қилди. Мен қайтадиган пайтим жуда қоронғи бўлар, баъзан йўлимни йўқотиб қўйишим ҳам мумкин эди. Ёлғиз ўзим қайтадиган пайтимда узоқдан бир нур менга йўл кўрсатиб турарди. Бу худди бир киши олдинда фонар кўтариб юрганга ўхшарди. Мен эса ўша нурнинг ёрдами билан йўлимни топиб кетаверардим. Нур фақат адашиб бошқа йўлдан юрганимда пайдо бўларди. Нурга қараб, яна йўлимни топиб олардим. Ман шу мўъжизалар менинг имонимни яна ҳам кучлироқ мустаҳкамлади.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top