3:05

Исо Масиҳ ва Унинг шахси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Ҳар бир имонли ўз ҳаётини ва мақсадларини абадий ҳаёт сари йўналтирмоғи керак. Худо ҳақида шоҳидлик бериш Худонинг абадий ҳаёт ҳақидаги режасини чиндан англаб етгандагина завқли бўлади. Оддий инсон буюк Худованднинг абадий ҳаёт ҳақидаги режаларини тушуна олмайди, аммо Худованднинг Каломи орқали биз Унинг режасини аниқ кўрамиз. Одам Ато воқеасидан бошлаб, то Масиҳ келгунича бўлган воқеалар орқали Худованд Ўз ваъдасини бажаришини тушунамиз. Исо Масиҳнинг хочда ўлиб, учинчи куни тирилиб осмонга олиниш воқеаларида эса Худованднинг сўзлари ўзгармас эканига ишонч ҳосил қиламиз. Худованд Унга ишонган ҳар бир имонли худди Масиҳдек сифатларни ўзида шакллантиришини истайди.

Narrator 2 Исо Масиҳнинг сифатлари, Унинг қандайлиги қилган ишларидан, сўзларидан кўриниб турарди. У ичидан қандай инсон бўлса, ташқаридан ҳам шундай эди. Ҳеч қачон ўзини бошқача қилиб кўрсатмасди. Унинг ҳаёти ҳам ҳамманинг кўз олдида эди. Унинг ички ва ташқи ҳаёти ўртасида уйғунлик бор эди. У ўзларини тақводор ёки гуноҳсиз кўрсатаётган иккиюзламачи одамлардан кўра, гуноҳкор деб танилган, ўзларини гуноҳкор деб билган кишилар олдида бўлишни афзал кўрарди. Ўзини бошқача кўрсатаётганлар ўзларини гуноҳкор деб ҳисобламаганлари учун ҳам Масиҳга муҳтож эмасдилар. Гуноҳкорлар эса аксинча, ҳар дақиқада тавба қилишга тайёр эдилар. Тақводорлар эса Исо Масиҳни гуноҳкорлар билан ош-қатиқ бўлганликда айблашди.

Narrator 1 Аслида Исо Уларнинг қалбларига шифо бермоқчи эди. Тақводорлар буни тушунмасди, улар гуноҳкор деб билган кишилар эса Исо Масиҳнинг мақсадини яхши англашарди. Масиҳнинг софдиллиги, меҳрибонлиги, гуноҳкорларнинг ҳолатини тушуниши ўшандай гуноҳкорман деб ўйлаган кишиларни Унга олиб келарди. Унга яқинлашган одам эса албатта гуноҳларидан озод бўлиб, қалбан шифо топарди. Муқаддас Каломда ёзилган фоҳиша аёл воқеасини олинг. У ўзининг гуноҳкор эканлигини тан олиб, тавба қилиб, Масиҳнинг оёқлари остига ўзини ташлади. Унинг шафқатини, кечиримини сезиб, оёқларини кўз ёшлари билан ювиб, сочлари билан артди. Ажойиб ва марҳаматли кечиримдан сўнг эса, у ҳаётини ўзгартирди.

Narrator 2 Масиҳнинг мана шундай яққол кўриниб турадиган сифатлари туфайли оддий инсонлар, нажот топишни истаганлар, қалблари ҳаёт зарбаларидан жароҳатланганлар ва ҳасталар Унга интиларди. У эса келганларни ноумид қилмасди. Уларнинг ҳаммасига шифо бериб, гуноҳларидан фориғ қиларди. У бугун ҳам шундай қилмоқда. Унинг табиати ҳозир ҳам ўзгармаган. Унинг ўзи қандай бўлса, Унга ишонганлардан ҳам шундай табиатга эга бўлишни кутади. Биз Унга ишонганлар Масиҳ сифатларини ўзлаштиришга қанчалик ҳаракат қилаяпмиз?! Бу ҳақида ўйлаб кўришга вақтингиз бор, азиз тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top