3:22

Стефаннинг муҳаббати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Муҳаббат жуда ҳам ажойиб ва абадий туйғу. Асли дунёнинг вужудга келишининг сабабчиси ҳам муҳаббатдир. Худованднинг инояти сабабчиси ҳам муҳаббат. Инсон муҳаббатни ўз онги доирасида тушунади. Инсон тушунган муҳаббат, Худованднинг муҳаббатидан бутунлай фарқ қилади. Худовандни тушунишга ҳаракат қилган, Унга ишонган, Унинг иноятидан, меҳр-шафқатидан татиб кўрган ҳар бир имонли Худо муҳаббатини ҳис қилади. Унда ҳам ана шундай муҳаббат бўлишига ҳаракат қилади. Бугунги суҳбатимиз давомида биз сизларга Исо Масиҳнинг шогирди Стефанни ҳаракатга келтирган, ҳатто ўлими олдидан ҳам севишни тўхтатмаганига сабаб бўлган ҳиссиётни ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.

Narrator 2 Муқаддас Каломга қарайдиган бўлсангиз, Калом уни:«комил ва илоҳий қудратга тўлган» деб таърифлайди. Унинг комил бўлишига сабаб ҳам Худованднинг муҳаббати эди. Худовандга ишонган ва Унинг Муқаддас Руҳига тўлган ҳар бир кишида илоҳий муҳаббат пайдо бўлади. Стефан ҳам ўша муҳаббат билан Худовандни севди, Унинг муҳаббатига жавоб берди ва ҳеч нарсага қарамай атрофдагиларни сева олди. Аслида Стефан ҳам бошқа яҳудийлар каби эди. У ҳам Тавротни яхши биларди, бошқа яҳудийлар каби, ота-боболари бошидан нималар кечганини, Худо билан муносабатларини биларди. Аммо улардан фарқли равишда, Тавротни Худонинг Руҳи билан талқин қила оларди. Ота-боболарининг Худо билан муносабатларига Худонинг кўзи билан қарай оларди.

Narrator 1 Мана шу нарса уни бошқалардан ажратиб турарди. Стефаннинг Худо муҳаббатига жавоби Худо хизматини самарали қилишига ёрдам берди. Калом шундай дейди: «Бу пайт имони комил ва илоҳий қудратга тўлган Стефан халқ орасида буюк ва ажойиб мўъжизалар кўрсатар эди. … бир нечта кишилар Стефан билан баҳсга киришдилар. Бироқ унинг сўзидаги ҳикмат ва Руҳга қарши туролмадилар.» (Ҳав 6:8-10) У Худованд билан имонли ўртасидаги мукаммал муносабатнинг намунаси эди. Худованд инсонни ҳеч нарсага қарамасдан, ундан ҳеч нарса талаб қилмай, шартсиз севди. Инсон Худонинг севгисига нолойиқ бўлса ҳам, шу севгининг пайида бўлмаган бўлса ҳам, Худованд инсонни севди. Инсондан талаб этиладиган нарса эса шу севгини англаб, қабул қилиб, жавоб қайтариш ҳолос.

Narrator 2 Стефан айнан шундай қилди. У Худонинг севгисига муносиб жавоб қайтарди. У гуноҳкорлигини ҳис қилди, кечирилганини қабул қилди, юрагини Худо руҳига ва муҳаббатига тўлдириб, Унинг иродасига итоат қилди. Мана шу севги кўпларни ўзгартиришга қодир. Агар биз ҳам Худо муҳаббатига худди Стефандай жавоб бера олсак, Худованд биз орқали атрофимиздаги жуда кўпларни ўзгартира олади. Биз орқали бошқаларнинг ҳаётида ишлайди. Ўзининг шартсиз севгисини биз орқали кўрсатади. Стефаннинг ўлими олдидан ҳам ўз қотилларини севиши фарзий Павлуснинг юрагини ўзгартирди. Сиз билан ҳам шундай бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top