3:27

Ҳабашистонлик амалдор

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Калом яна бир инсон орқали нимадир демоқчи. Унда шундай бир парча бор: «Шу пайтда Филиппга Худованднинг фариштаси гапириб, «Ўрнингдан тур ва жануб томон Қуддусдан Ғазага борадиган саҳро йўлига бор!»- деди. Филипп эса йўлга равона. Ўша вақтда Ҳабашистон маликаси Кандакининг вазири, маликанинг бутун ҳазиналари мудири бўлган хабашистонлик бир амалдор ўз ватанига қайтиб кетаётган эди. У Худога топиниш учун Қуддусга бориб келган, аравасида Ишаъё пайғамбарнинг китобини ўқиб ўтирган эди.» Агар ёдингизда бўлса, ҳабашистонликлар Эски Аҳд давридан Қуддус билан яхши муносабатда бўлган. Сулаймон олдига совға саломлар билан келган ҳабашистон маликасини эсланг. У Сулаймон пайғамбарнинг донолигига ва давлатининг фаровонлигига қойил қолган эди.

Narrator 2 Демак Ҳабашистон, яъниким ҳозирги Африка яҳудияликлар билан яхши муносабатда бўлишган. Ўша ҳабашистонлик амалдорнинг Қуддусга сафари ҳам аниқ қилиб ёзилган. У Худога топиниш учун Қуддусга бориб келган. Бугунги кунда Худони қидираётганлар, бирор бир мушкулотига ечим излайдиганлар турли авлиёлар қабрини зиёрат қилишга борадилар. Шу билан ўзларини Худога яқинлашгандай, Худога маъқул келгандай ҳис қиладилар. Балки бугунги кун одамларида бўлган бу одат қадимги ҳабашистонда ҳам бўлгандир. У ҳам яҳудийларнинг ягона тирик Худоси ҳақида эшитиб, Унга топиниш учун Қуддусга келгандир. Нима бўлганда ҳам, у Худони қидираётган эди. Худо эса унга Ўзини топтирди. Келинг, кейин нима бўлганини Каломдан билиб оламиз:

Narrator 1 «У Худога топиниш учун Қуддусга бориб келган, аравасида Ишаё пайғамбарнинг китобини ўқиб ўтирган эди. Муқаддас Руҳ Филиппга: «Яқинлашиб бу аравага ҳамроҳ бўлгин!»- деди. Филипп ҳабашнинг олдига чопиб борди. Унинг Ишаё пайғамбарнинг китобини ўқиб турганини эшитиб: — Ўқиётганингни тушуняпсанми? – деб сўради. – Менга йўл-йўриқ кўрсатувчи бўлмаса, қандай тушуна оламан? – деди ҳабаш. Филиппдан ўз ёнига чиқиб ўтиришини илтимос қилди. Унинг Тавротдан ўқиётган жойи эса бу эди: «У қўй каби бўғизлашга етакланди. Қўзи жун қирқувчиси олдида қандай индамай турса, У ҳам Ўз оғзини очмади. У хўрланиб ҳаққониятдан маҳрум бўлди. Ер юзидаги умрига хотима берилди. Унинг насл-насабини ким зикр этур?» Амалдор Филиппдан бу оятлар ким ҳақида ёзилганини тушунтириб беришни илтимос қилди.

Narrator 2 Филипп шу оятдан бошлаб Исо Масиҳ ҳақидаги хушҳабарни баён қилди. Ҳабашистонлик амалдор таъсирланди. Чунки у шу оятлардан Худованднинг гуноҳкор ва садоқатсиз инсониятга бўлган севгисини тушуниб етган эди. Худованд амалдорнинг юрагига Муқаддас Руҳини солди. Чунки усиз Худо каломини ва Унинг ниятларини тушунишнинг имкони йўқ эди. Амалдор шу оятлардан Худованднинг чексиз, ўлчовсиз ва шартсиз севгисини тушунди. Мана шу севгига жавоб бериш истаги туғилди ва у шундай деди: «- Мана, сув! Менинг чўмилиб имон келтиришимга нима тўсқинлик қилади? – деди.» У Худованднинг севгисига муносиб жавоб берди. Худованд эса унга нажоб бериб, Ўз Муқаддас Руҳи билан сийлади. Биз ҳам мана шу амалдордан ўрнак олсак арзийди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top