3:33

Масиҳ ва муҳаббат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дунё Масиҳ келишидан аввал фақат икки турдаги муҳаббатни биларди ҳолос. Филеос – биродарларча муҳаббат ва Эрос – икки жинснинг бир-бирига талпиниши. Бироқ Масиҳ келгач, У Худонинг муҳаббатини инсонларга тўла тўкис очиб берди. Исо Масиҳнинг башорат қилинган Нажоткор эканига ишоган ҳар бир киши Худонинг муҳаббатини тушуниб олди. Аслида дунё яратилишининг сабабчиси ҳам, Одам Атонинг бутунлай йўқ бўлиб кетмаганининг сабабчиси ҳам Худонинг муҳаббатидир. Худонинг муҳаббати шундай катта бир мавзуки, бугун унга фақат кичик бир тирқишдан қарашимиз мумкин ҳолос. Калом шундай дейди: «Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди» (1 Юҳ 4:19). Худованд инсонни биринчи бўлиб севди.

Narrator 2 Биз ҳали Унга ўзимизни бағишлашимиздан, дилимизда У ҳақида билишга истак пайдо бўлишидан олдин Худованд бизни севди. Эфесликлар китобида ҳаворий Павлус Худованднинг муҳаббатини эр-хотин муҳаббати шаклида тушунтириб беради. «Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар. … Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари шарт. … Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.» (ЭФ 5:22-33) Масиҳ уммати сифатида биз Худовандга тобемиз. Эрнинг муҳаббатига аёл ўзининг муҳаббати ва ҳурмати билан жавоб берганидай, биз ҳам Худованднинг муҳаббатига жавоб беришимиз керак.

Narrator 1 Худованд бизни севди, бу севгини қабул қилган ва яхши англаган ҳолда энди Унинг севгисига бошқаларни севиш орқали жавоб беришимиз керак. Чунки Унинг амри шундай. «Бир-бирингизни биродарларча самимий муҳаббат билан севинглар». «Яқинингни ўзингни севгандай сев». Биз Унга бўлган севгимизни Унинг севги ҳақидаги амрларига амал қилиш билан кўрсатамиз. Унинг бизга бўлган муҳаббатини бошқалар билан бўлишганимизда Худованд улуғланади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб тошади.» (Рим 5:5) Ҳаворий Павлус бу оятда Худовандни севишимиз ҳақида эмас, Худованднинг бизга бўлган севгиси ҳақидаги тушунчамизни назарда тутган.

Narrator 2 Шу оятдаги «тўлиб-тошади» деган сўзга эътибор қилинг. Бу «кўп миқдорда, бемалол оқади, кўпайиб, ташқарига ҳам чиқади», — деган маъноларни беради. Масиҳда мана шундай севги бор эди. У бизни мана шундай севги билан севди. Биздан эса мана шу севгини яхши тушуниб, шунга яраша жавоб қайтаришимизни кутади. У шу севги учун жавобгар бўлишимизни эмас, севгига муносиб жавоб қайтаришимизни истайди. Худованд муҳаббатининг ҳаётимизда тўлиб тошиши Муқаддас Руҳсиз бўлмайди. Худованд бизни мана шундай шартсиз, мўл-кўл ва қудратли севги билан севади. Мана шу севгини англаб унга муносиб жавоб қайтариш эса, сизнинг вазифангиз. Худованд сизга бўлган севгисини тушуниб жавоб беришингизни кутаяпти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top