2:59

Халойиқ (2 қисм)

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Исо Масиҳ давридаги халойиқ ҳақида гаплашган эдик. Ўшанда Исо Масиҳ келиб, илк бор Кана шаҳарчасида мўъжиза кўрсатганида, биринчи марта ҳаста кишини шифолаганида, У ҳақидаги хабар ва янгиликлар яқин атрофдаги шаҳару қишлоқларга тарқалди. Уни кўриш учун узоқдан келган кишилар Унинг оғзидан чиққан сўзларига, қилаётган мўъжизавий шифосига маҳлиё бўлиб ортидан эргашишдан ўзга чора тополмасдилар. Калом, халойиқ ҳақида жуда кўп маълумотни беради: «Тумонат халойиқ Исонинг кетидан эргашди, У эса ҳамма касалларни соғайтирди. Ўзини ошкор этмоқни уларга қатъий ман қилди.» (Мат 12:15) Исо Масиҳ ортидан эргашиб келаётган халойиқнинг нима мақсадда яқинлашганини биларди.

Narrator 2 У инсонлар онги ва юрагида кечаётган нарсаларни кўра оларди. Исо Масиҳнинг бунчалик машҳур бўлиб кетаётганини эшитган фарзийлар ва уламолар Уни кузатиши учун айғоқчилар юборгани аниқ. Юборган кишилари эса Исонинг қилаётган мўъжизаларини оқизмай-томизмай фарзийларга етгазган. Бундан ғайирлиги келган фарзийлар эса: «У инс-жинсларнинг бошлиғи – иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти…- дедилар». Улар шу гап сўзлар билан одамларни Исодан совутишга ҳаракат қилишди. «Уларнинг ўй-фикрларини билиб, Исо уларга деди: «Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир подшоҳлик хароб бўлади. …Агар шайтон-шайтонни қувиб чиқарса, унда у ўз-ўзидан бўлинган бўлади.»» (Мат 12:25)

Narrator 1 Халойиқ Исо Масиҳни бир зум ҳам тинч қўймаган. Исо Масиҳ сиз-у бизга ўхшаб, Ўзи истаган ерда дам олиб, истаган ишлари билан машғул бўла олмаган. Халойиқ Уни кўришга ёки Унинг сўзларини эшитишга шунчалик муҳтож эдики, У қаерга борса, ортидан ўша ерга борарди. Бундан кўриниб турибдики, халойиқ орасида шунчаки мўъжизаталаб кишилар эмас, ҳақиқий, Худога чанқоқ кишилар ҳам бор эди. Исо Масиҳ эса уларнинг аҳволига ачинарди. Бу ҳақида Каломда шундай ёзилган: «Исо шогирдларини ёнига чақириб уларга: — Халойиққа ачинаман, чунки уч кундир Менинг олдимда турибди ва ейдиган ҳеч нарсаси йўқ.» (Мат 15:32)

Narrator 2 Чиндан ҳам қалбан Исо Масиҳга муҳтож бўлганлар, Унинг ҳаётбахш сўзларидан баҳраманд бўлишди. Фарзийлар ва уламоларнинг бекорчи таълимотига амал қилишдан озод бўлишди. Масиҳ халқни ёнига чақириб, уларга деди: «Менга қулоқ солиб, мияга жойланг! Оғизга кирадиган нарса эмас, балки оғиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади. (Мат 15:10)» Исога эргашган халойиқ орасида чиндан ҳам Исонинг нажотига муҳтожлар бор эди. Бироқ афсуски улар жуда камчилик бўлган. Кўпчилик эргашган, аммо ҳаммаси ҳам юракдан Худога яқин эмасди. Уларнинг ҳаммаси ҳам У чиндан ҳам Худованд юборган Масиҳ эканлигига ишонмасди. Ишонганлар эса нажот топди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top