Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Кимгадир бир нарса ҳақида тушунтиришга ҳаракат қиласиз, у эса сиз тушунтирмоқчи бўлган нарсани бутунлай бошқача тушунади. Шундай ҳолатга дуч келганмисиз. Кишилар бир-бирларининг нима демоқчи бўлаётганларини тушунмагани учун орада келишмовчиликлар содир бўлади. Бу келишмовчиликлар баъзан жуда катта жанжалга сабаб бўлса, баъзан шунчаки тушунтирмоқчи бўлган одамнинг асабийлашишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатни бошидан кечирмаган одам топилмаса керак. Исо Масиҳ ҳам худди шундай ҳолатни жуда кўп маротаба бошидан кечирган. Аммо У айтмоқчи бўлган нарсалар тингловчилар учун жуда зарур бўлган нарсалар эди. У ортидан эргашиб юрганларга баъзан очиқ-ойдин гапирса, баъзан маталлар орқали сўзларди.
Narrator 2 Унга эргашганлар орасидан кимлардир, маталлар мазмунини ёки очиқ сўзларининг мағзини дарҳол тушунган, бошқалари эса умуман тушунмаган. Яна кимлардир қанчадир вақт ўтиб, уйига боргачгина тушуниб қолган бўлиши мумкин. Тасаввур қилинг, сиз Исо Масиҳсиз, халойиқ сизни тушунмаганини тушунишингиз мумкин, бироқ агар сиз билан бирга жуда кўп вақтини бирга ўтказган, сизнинг Осмон Шоҳлиги ҳақидаги сўзларингизни бир неча марта эшитган ўз шогирдларингиз сизни тушунмаса, қандай аҳволга тушган бўлардингиз? Мен жуда асабийлашган бўлардим. Исонинг ҳолатида бу мана бундай бўлган: «- Қаранглар, фарзийлар билан саддуқийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! – деди.
Narrator 1 Улар эса «Буни нон олмаганимиз учун айтди, чоғи», деб кўнгилларидан ўтказдилар. Исо буни билиб, уларга деди: — Эй имони сустлар! Ўзингизча нега: ўзимиз билан нон олмадик, деб андиша қиляпсизлар? Ҳали ҳам англамадингларми? Бешта нонни беш минг киши еб, неча сават нон бурдаларини йиғиштириб олганингизни эсламаяпсизларми? Ëки еттита нонни тўрт минг киши еб, неча сават йиғиштириб олганингизни-чи?» (Мат 16: 6-10) Чиндан ҳам Исо Масиҳ егулик билан қилган мўъжизасини энг яқиндан кўрган Унинг шогирдлари эди. Шундай бўлса ҳам, ўзлари билан бирга нон олмаганликлари учун кўнгиллари ҳотиржам эмас эди. Исо Масиҳ эса уларни егулик учун койимасди. Унинг мақсади шогирдларига мумкин қадар кўпроқ руҳий озуқа бериш эди.
Narrator 2 Исо Масиҳ шогирдларининг зийрак эмаслигига ёки бирор бир нарсани жуда секин ўрганишига, идроксиз эканига жуда сабрли эди. У идроксиз шогирдларни койиш билан бирга, нима демоқчи эканини яхшилаб тушунтириб ҳам берарди: «Мен сизларга: «Фарзийлар билан саддуқийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар »- деб айтганим бу нон ҳақида эмаслигини қандай қилиб тушунмадинглар? Шундан сўнг шогирдлар, Исо уларга ноннинг хамиртурушидан эмас, балки фарзийлар билан саддуқийларнинг таълимотидан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтганини тушундилар» (Мат 16:11-12). Исо доимо шогирдларига сабрли эди. Улар ёлғиз қолганларида масалларининг ёки сўзларининг маъносини уларга тушунтириб берарди. У бизга ҳам сабрли.