Narrator 1 Ассалому алайкум. Болалар бизнинг келажагимиз. Ҳаётимиз болалар билан завқли, бекорга: «Болали уй бозор, боласиз уй мозор», дейишмайди. Болалар ҳақида ҳар кимнинг тушунчаси ҳар хил. Кимдир болаларни севади, кимдир эса йўқ. Кимдир улар ҳақида яхши фикрда, бошқаси эса йўқ. Аммо жуда кўпчилик болаларни беғубор деб билади. Улар шўх, тўпалончи, айёр бўлиши мумкин, аммо ишонч масаласида улар жуда ҳам беғубордирлар. Муқаддас Каломда болалар ҳақида жуда кўп ёзилмаган, аммо ёзилганларининг ўзи ҳам бизнинг сабоқ олишимизга етарли. Ҳар бир инсон фарзандига яхши нарсалар беришни истайди. Шу мақсадда оналар ва оталар фарзандлари Исо Масиҳни кўришлари учун уларни ўзлари билан олиб юрганлар.
Narrator 2 Баъзи журъатли ва фарзандларини ҳаддан ортиқ севган оналар болаларини дуо қилиши учун Исонинг олдига олиб келишган. Бу ҳақида Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Шунда Исо уларнинг пешаналарига қўлларини қўйиб дуо қилиши учун, Унинг олдига болаларини келтиришди.» Кекса одамдан дуо олиш, жуда ҳайрли иш. Умуман яхши дуо киши ҳаётига ижобий таъсир қилади. Шунинг учун бўлса керак, қадимда ҳар бир кекса киши, ўлимидан олдин тўнғичини дуо қилган. Исҳоқ ўғли Ëқубни дуо қилгани ёдингиздами? Отанинг дуоси, айниқса пайғамбарнинг дуоси жуда кучли таъсирга эга бўлган. Бироқ фарзандларини Исонинг олдига дуо қилиши учун олиб келган оналар Исо Масиҳнинг чиндан кимлигини англашганмикан? Ундай бўлмаса керак.
Narrator 1 Кўпчилик Уни илоҳий Зот, Масиҳ деб билган, аммо Унинг чиндан кимлигини билишмаган. Ишончим комил, ўшанда онаси томонидан Исо Масиҳнинг олдига дуо қилиши учун олиб келинган болакайларнинг ҳаёти тубдан ўзгариб кетган. Чунки биргина Исонинг оғзидан чиққан сўз, Унинг шифобахш қўлининг бола пешанасига тегиши, болакайнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборганига ишонаман. Исо Масиҳ қўлини болаларнинг пешонасига қўйганида, улардаги ҳасталикларни ҳам чиқариб юборгани аниқ. Улар учун дуо қилганида, ҳаётларини, юракларини ҳам ўзгартирган. Бугун миллионлаб инсонлар ўша болакайларнинг ўрнида бўлиб қолишни орзу қилади.
Narrator 2 Калом бизга инсон туғилганиданоқ гуноҳкор бўлиб туғилади, дейди. Чунки бу гуноҳ бизга одам Ато ва момо Ҳаводан мерос. Одамлар эса гўдаклар бегуноҳ ва пок ҳолда дунёга келади, дейишади. Аммо инсоннинг гуноҳ ичида туғилиши рост. Аммо гўдакларнинг, болакайларнинг ишончи беғубор эканлиги аниқ. Уларнинг табиати жуда ажойиб. Исо Масиҳ болалардаги мана шу табиатни жуда севарди. Улар ишонади. Асло шубҳа қилмайди. Шунинг учун ҳам Масиҳ шундай деган эди: «- Болаларни қўйинглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар. Зеро Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.» (Мат 19:14) Худованднинг Каломига шубҳа билан қарамай, уларни тахлил қилмай боладек ишонадиганлар ва амрларига амал қиладиганлар албатта Осмон Шоҳлигига кирадилар.