3:04

Мулойимлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Агар атрофга назар ташласангиз, ҳаётнинг қанчалик шиддат билан олға интилаётганининг гувоҳи бўласиз. Одамлар ҳар доим банд, доим нима биландир овора, қайгадир чопган, нималарнидир устида баҳслашган, бақир-чақир, асабийлашиш… Бугунги кун одамлари дам олишни, ростакамига тин олиб, ҳаёти ва асл инсонийлик ҳақида ўйлаб кўришни унутишган. Дунё ва ҳаёт аввалгидан анча ўзгарганини ҳамма яхши англайди. Англайди-ю, уни ўзгартиришга, секинлаштиришга интилмайди. Шу ҳаёт оқимига қўшилиб оқиб, асабийлашиб, шошиб-пишиб ҳаётини яшаб қўйганини ҳам билмай қолади оқибатда. «Ҳаёт қийин бўлиб қолди» «Пул топиш учун эшшакдай ишлашинг керак», деган сўзларни кўп эшитамиз.

Narrator 2 Чиндан ҳам инсонлар яхши яшаш, бошқалардан кам бўлмаслик, ўз қулайлигига эга бўлиш мақсадида тинмай меҳнат қилмоқда. Тинимсиз меҳнат, бойлик ва қулайлик, шинамлик ортидан қувиш, инсонларни ҳаддан ташқари толиқтириб, ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайдиган қилиб қўйди. Бугун ҳаётимизни, бошқалар билан муносабатимизни яхшилашга салгина ҳисса қўшадиган ҳислат «мулойимлик» ҳақида суҳбатлашишни маъқул топдик. Мулойимлик нима? Мулoйимлик – бу одамлардаги турли хилликни ҳурмат қилиш, бир-биримизнинг ҳис-туйғуларимизга эътиборли бўлиш ва бизнинг жиғимизга тегадиган инсонларга сабрли бўлишдир.

Narrator 1 Мулойимлик жуда кўп ҳолларда бир ёки бир нечта кишиларнинг ортиқча асабийлашишларининг, қаттиқ сўзларининг олдини олади. Муқаддас Калом мулойимлик ҳақида шундай дейди: «Биз имони кучлилар ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, кучсизларнинг ожизлигига сабр-бардош қилишимиз керак» (Рим 15:1). «Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар» (Тит 3:2). Ҳар бир гуруҳда ҳеч бўлмаганда битта «қийин» инсон бўлади. Бундай одамларнинг балки махсус ҳиссий муҳтожликлари бордир, балки қалбининг бир четида хавфсизлик бордир. Мана шу нарсалар уларда бошқаларга ёқмайдиган қилиқлар қилишига сабаб бўлади. Бундай одамларнинг борлигидан нолиманг.

Narrator 2 Улар билан жанжаллашманг. Ҳеч ҳам фойдаси йўқ. Қайтанга ўзингизни ва уни асабийлаштирганингиз қолади. Ўйлаб кўринг, Худованд бундай инсонларни сизнинг ва уларнинг фойдаси учун атрофингизга қўйган бўлиши мумкин. Бундай одамга сабр қилиш билан, сизда сабр-тоқат ва мулойимлик каби сифатлар ривожланади. Ундайларга қандай муносабатда бўлишни тажрибада билиб оласиз. Қанчалик қийин бўлмасин, ундайларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни давом эттиринг. Бу уларнинг сизга бўлган муносабатини ўзгартиради. Худонинг Каломи бундай ҳолатда бизга маслаҳат беради: «Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар» (Рим 12:10). Бу осон эмас, аммо Худо билан бунинг иложи бор. Энди Худо айтганидай ҳаракат қилиб кўринг-чи!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top