MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ва тиниб-тинчимас тингловчи. Ўзимиз истаганимиздек, тўкин ҳаёт кечиришимиз учун албатта қаттиқ меҳнат қилишимиз шарт. Қаттиқ ва чин дилдан қилинган меҳнат самарасиз қолмайди. Сизнинг меҳнаткашлигингиз ва ишга жиддий ёндошишингиз бошлиқлар олдида ҳурматингизни оширади. Бир нарса аниқки, чин дилдан ишлаган кишида соғлиқ билан муаммолар ҳам бўлади. Бош оғриқлари, асабийлашиш, толиқиш ва ҳокозо. Чунки астойдил, берилиб ишлаган киши соғлиғига эътибор қилмайди. Бироқ бундай ҳолатда узоқ вақт ишлаб бўлмайди. Киши тез-тез ўз соғлиғига ҳам эътибор бериб туриши керак. Ҳатто энг замонавий офисда ишлайман, бу ерда ҳамма қулайликлар бор, деган чоғингизда ҳам ўзингизга эътиборли бўлмасангиз, бир қанча касалликларни орттириб олишингиз мумкин.

Narrator 2 Бу ҳасталикларга чалинмаслик учун нима қилиш керак? Ишониш қийин, аммо офисда ишлайдиганлар орасида бўғимлар оғриғи тез-тез учраб туради. Бу бармоқ ва билак бўғими оғриғидир. Чунки ундайлар компютер олдида ўтириб, клавиатура тугмаларини тинмай чиқиллатадилар. Маълумотларга қараганда, биргина Британиянинг ўзида 150 минг кишига шундай диагноз қўйишибди. Бўғимлар муаммосини ҳал қилиш учун эса 250 минг фунт сарф этилган. Бизда ҳам шундай бўлмаслиги учун ишхонангиздаги компютерни тўғри жойлаштирилганига эътибор қилинг. Клавиатура столнинг четига шундай жойлаштиринг-ки, қўлларингиз тўғри бурчак шаклида букилиб, бир бирига параллел ҳолатда бўлсин. Сичқончани ҳам ёнбошга яқинроқ жойга жойлаштиринг.

Narrator 1 Офисдаги бош оғриғига нима сабаб? Бунга сабаблар талайгина. Ишдаги стресслар, ишдан толиқиш, тоза ҳавонинг етишмаслиги ва ҳоказо. Ундан ташқари компютер олдида ўтирган кишиларнинг кўпчилигида кўз толиқиши кузатилади. Бир неча соатлаб компютер олдида ўтирганда кишининг бўйин мушаклари толиқади ва у ердан ўтиб мияни қон ва кислород билан таъминлайдиган қон томирларини сиқиб қўяди. Яна офисдаги мўл-кўл пластик ва электрлашган жиҳозлардан чиқадиган зарарли ионлар ҳавони тўлдиради. Табиат қўйнида бундай зарарли ионлар бир фоизни ташкил қилса, бино ичида 5 фоизни ташкил қилади. Бундай ҳавода бир неча соатлаб компютер олдида ишлаган кишининг нафақат боши оғрийди, балки яхши ишламайди ҳам.

Narrator 2 Бундай муаммоларга дуч келмаслик учун хона ҳавосини тез-тез табиий шамоллатиб туриш, иш вақтида тез-тез оз-оздан машқлар бажариш соғлиғингизни яхшилаб, иш унумдорлигингизни ҳам оширади. Энди кўзлар муаммосига келсак. Офисда ўтириб ишлайдиган кишилар кўзлари қуришидан шикоят қиладилар. Кўзларимиз жуда юпқа ёш қавати билан қопланган. Унинг вазифаси кўзни қуриб қолишдан ва микроблардан асраш. Биз кўзларимизни юмганимизда кўз ёш пардаси бутун кўз бўйлаб ёйилади. Маълумотларга қараганда, офисда компютер олдида ўтириб ишлайдиганлар одатдагидан кўра 4 марта кўпроқ кўзларини очиб юмар эканлар. Бундай муаммолардан ҳалос бўлиш учун, офисингизда яшил ўсимликларни кўпайтиринг. Вақти вақти билан компютердан узоқлашиб туринг. Хуллас соғлиғингизга эътиборли бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top