Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сизга офисда учрайдиган соғлиқ билан барча муаммолар ва уларнинг ечимларини тақдим этамиз. Ўтган сафар бармоқ ва билак бўғими, бош оғриғи, кўз қуриши каби муаммоларнинг сабаби ва уларнинг ечими ҳақида айтиб ўтган эдик. Бугун офисда учрайдиган муаммоларни давом эттириб, уларнинг ечимларини ҳам эътиборингизга ҳавола қиламиз. Диққат билан тингланг. Бино ичида ўтириб ишлайдиган кишиларнинг деярли ҳаммасида бўйин остеохондрози учрайди. Бу ҳасталик котибаларда ҳам, бошлиқларда ҳам учрайди. Тинимсиз қўнғироқларга жавоб бериш мана шу муаммонинг шаклланишига ёрдам беради. 5-6 соатлаб, телефон гўшагини қулоғингиз ва елкангиз орасида ушлаш бўйиннинг қийшайиб қолишига олиб келади.
Narrator 2 Бошни бир томонга эгиб юриш нафақат хунук кўринади балки соғлиғингиз учун зарарли ҳам. Шундан сўнг бўйинда ва елкалар толиқиб оғрийди. Бош билан юрак ҳам безовта бўлади. Қулоқлар шанғиллайди, бош айланади, қўл ва елкаларда оғирлик ҳисси бўлади. Мумкин қадар буларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Сиз ўнг қўлингизни кўпроқ ишлатасизми? Ундай бўлса телефонни столингизнинг чап томонига жойлаштиринг. Телефон жиринглаганда гўшакни фақат чап қўлингиз билан кўтаринг. Гаплашаётганингизда бошингиз ёнга эгилмаслигига эътибор қилинг. Тез-тез жисмоний ҳаракатлар қилиб, имконингиз бўлганида массаж олинг.
Narrator 1 Офисдагиларнинг кўпчилиги аллергиядан азият чекишади. Кун ўртасига келиб, бундай одамлар толиққанларини ҳис қиладилар. Ундан ташқари улар турли ҳидларга таъсирчан бўлиб қоладилар. Аввалги суҳбатимизда айтганимиздек офис ҳавоси турли зарарли ионларга тўла бўлади. Бундай ионлар офисдаги мебеллардан, пластик ва электрон жиҳозлардан ажралади. Ундан ташқари офисдаги техник ашёлар, масалан сканиер ўзидан жуда кўп техник озон чиқаради. Унинг ҳидини сезмаслик мумкин эмас. Табиат озони кўпинча момақалдироқ бўлганда сезилади, бу организмга фойда беради, бироқ офисдагиси эса фақат зарар келтиради. Бу нафақат киши ўзини ёмон ҳис қилишига сабаб бўлади, балки бепуштликка ҳам олиб келиши мумкин.
Narrator 2 Бунинг олдини олиш учун нима қилиш мумкин? Сканер билан ишлаётганингизда офис деразаси ва эшигини очиб қўйинг. Хонадаги озон тўпланмай ташқарига чиқиб кетсин. Офис ишчиларида учрайдиган муаммолардан яна бир бу варикоздир. Кам ҳаракат қиладиган офис ишчилари кўпинча ортиқча вазн муаммосидан азият чекадилар. Ортиқча вазн эса табиийки, оёққа оғирлик беради. Бундан вена қон томирларининг устки қисми заифлашади. Кейин эса венада тугунчалар пайдо бўлади. Кечга бориб оёқлар шишади ва оғирлик сезилади. Мумкин қадар ишга пиёда боришга ҳаракат қилинг. Уйингизга кўтарилаётганда лифтдан фойдаланманг. Офисда керакли қоғозни олиш учун туриб боринг. Тушлигингизни офисга буюртирманг. Иложи бўлса, тушликни кўчада қилинг. Бу сизга ҳаракат қилиш учун яна бир имкониятдир. Шу маслаҳатларга амал қилган ҳолда ўз соғлиғингиз ҳақида қайғуринг.