MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованд инсониятни оилага бирлаштирди. Шу оила ичида фарзандлар улғаяди ва вақти келиб, ўзларига тегишли меросни оладилар. Ота-оналар уларга нимани мерос қилиб қолдиришини ҳали тирикликларидаёқ ҳал қилишлари керак. Мерос бу фақат моддий бойлик эмас, бу ота-онанинг фарзандга берган яхши тарбияси ҳамдир. Ота-она ўз фарзандига яхши тарбия беролса, ҳаётда яшашдан мақсад бойлик орттириш ва мўл-кўлчиликда яшаш эмаслигини тушунтириб беролса, бундай фарзанд Худованднинг кўзини қувнатади. Бугун оилавий мерос ҳақида эмас, Худованднинг Ўз фарзандларига берган мероси ҳақида суҳбатлашамиз. Бу қандай мерос экан, дейсизми? Ундай бўлса суҳбатимизни охиригача тингланг.

Narrator 2 Сиз Худованднинг оила аъзоси бўлиш учун яратилгансиз. Худованд Ўз оиласи бўлишини хоҳлайди, сиз эса унинг бир аъзосисиз. Бу Худованднинг ҳаётингиз учун иккинчи режаси. Биринчи режа сизга нажот бериш эди. Бу икки режани ҳам Худованд ҳали сиз дунёга келмасингиздан олдин сиз учун тайёрлаган эди. Худованд оиласида дунёга келиб, бир нечта совғаларга эга бўласиз: оила номига, оила меҳрига, имтиёзларга ва меросга. Муқаддас Калом ҳар биримизга шундай дейди: «Ўғил бўлганинг учун, Худо Исо Масиҳ шарофати билан сени ворис деб ҳам қабул қилган» (Гал 4:7). Муқаддас Каломнинг яна бир жойида мерос сўзи кенгроқ тушунтириб берилган: «Эгамнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни Исо Масиҳ орқали, Ўзининг улуғвор бойлиги билан қондиради» (Фил 4:19).

Narrator 1 Худованднинг фарзандлари сифатида биз Унинг оиласидаги ҳамма нарсага шерикмиз. Бу дунёда бизга Ўзининг «чексиз иноятини…муруввати…чексиз улуғворлик…донолиги… чексиз сабри ва шафқати»ни мерос қилиб берган. Худованд бизга нисбатан мана шундай муносабатда ва вақти келиб мана шу сифатлар бизда бўлиши учун ҳаракат қиляпти. Масиҳнинг шогирди Павлус ҳам дастлаб Худованднинг оиласига кириб, қандай имтиёзларга эга бўлганини билмаган. Кейинроқ буни тушуниб етгач, биродарларга шундай деган эди: «Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганинни билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар» (Эф 1:18).

Narrator 2 Худованд оиласига қабул қилиниш билан сиз ўзингиз кутмаган ва яхши англаб етмаган имтиёзларга, меросга эга бўласиз. Биринчидан сиз Худованд билан бир умрга бўласиз. Иккинчидан ҳаётингиз давомида Масиҳга ўхшаш бўлиб ўзгарасиз. Учинчидан, оғриқ, ўлим ва азоб чекишлар сиз учун маъносини йўқотади. Тўртинчидан, Худованд хизматига керакли инсон бўласиз. Бешинчидан Масиҳнинг улуғворлигига шерик бўласиз. Қандай ажойиб мерос! Бу сиз тасаввур қилганингиздан ҳам ортиқ. Моддий мерос ҳақида ўйлаган эдингизми? Моддий мерос сизга кўп шодлик олиб келмайди. Моддий мерос сизга боқий дунёдаги яхши ҳаётингизни таъминламайди. Юқорида биз айтаётган мерос эса сизга бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам асқотади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top