MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз биласизки, одамда турли туйғулар бор. У шу туйғулар билан ҳаёт. Биз сўзлашмоқчи бўлганимиз камдан-кам учрайдиган, оддий инсондан тортиб, то олимларгача баҳслашадиган туйғудир. Буни баъзан ҳиссиёт, баъзан туйғу, баъзан эса сезги дейдилар. Нима бўлганда ҳам у жуда камдан-кам ҳолларда ишга тушади. Энди нима ҳақида гаплашаёганимизни англагандирсиз? Ҳа, бу олтинчи туйғу ёки сезгидир. Ҳаётда шундай пайтлар бўладики, бу туйғу бирданига қисқа вақтга ишлаб кетади. Шунда бизни кутадиган нарсаларни олдиндан билиб оламиз. Замонавий олимлар бу ҳис ўйлаб топилган нарса эмаслигини айтмоқдалар. Кимдадир бу туйғу кўпроқ, кимдадир камроқ.

Narrator 2 Ҳозирги замон нейробиологларнинг айтишича, бизнинг миямиз қандайдир номаълум бир сабабга кўра бизнинг бошқа сезги органларимиздан хабар қабул қилади. Бу туйғу кўп ҳолларда тўғри қарор қилишимизга ёрдам беради. Масалан, олдимизда икки ҳолат бор, шулардан бирини танлашимиз керак. Шунда ички бир туйғу билан танланганда муваффақиятга эришиладиган ҳолатни танлаймиз. Бу туйғу қандай ишлашини ҳозиргача ҳеч ким билмайди. Бироқ Калифорния университети нейробиологи Марк Свайсендда бир тахмин бор. Унинг фикрича, олтинчи туйғу кўп ҳолларда нима қилишни билмай боши берк кўчага кириб қолган одамларда бирданига ишлаб кетади. Маълум қилишларича, бу сезги одамлардан кўра ҳайвонларда кўпроқ ривожланган экан.

Narrator 1 Бу ҳақида бир ҳикоя эшитгандим. Бир куни бутун бир оила сафарга чиқмоқчи бўлишибди. Улар итини ҳам машинага чиқармоқчи бўлганларида ит бунга қаршилик қилиб ўзини машинадан олиб қочибди. Оиладагилар ҳарчанд уринмасинлар, ит улар билан кетишга рози бўлмабди. Ноилож, итни қўшнига ташлаб ўзлари саёҳатга кетишибди, бироқ йўлда ҳалокатга учраб оиладагиларнинг ҳаммаси вафот этибди. Бу ҳикояни эшитганимда, менга ҳақиқатдан кўра кўпроқ уйдирмага ўхшаб туюлганди. Бу ҳикояда бир нарса ҳақиқат, бу ҳам бўлса итнинг фалокат бўлишини олдиндан сезиши. Ит ёки бошқа бир ҳайвон боқадиганлар сўзларимизга қўшилишса керак. Олтинчи туйғунинг ишлашини кўпинча рассомлардан, бастакорлардан ё бўлмаса олимлардан сўраб билиш мумкин.

Narrator 2 Масалан, рассом ўша сезги билан суратни қандай чизса, чиройли чиқишини билади. Ё бўлмаса бастакор мусиқа басталар экан, шу мусиқа ҳаммага ёқиб, хит даражасига чиқиш-чиқмаслигини билади. Олим эса бир қанча гипотезларни кўриб чиқиб, қай бири устида ишласа натижага эришиш мумкинлигини ўша сезги билан олдиндан сезади. Бу туйғунинг борлигига ҳамма ҳам ишонавермайди. Художўй кишилар буни Худованднинг инояти деб билишади. Худога ишонган, Уни таниб билган одам юрагида Муқаддас Руҳ бўлади. Худованд баъзан ўша Муқаддас Руҳ орқали киши қалбига сўзлайди. Қандай йўл тутишни, унга Ўз Руҳи орқали маълум қилади. Аслида олтинчи сезги деганимиз, қийин вазиятларда келадиган Худованднинг жавобидир. Нима бўлганда ҳам олтинчи туйғу мавжуд, буни инкор қила олмаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top