3:04

Терлаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Иссиқ ҳароратнинг ортиши кўпларни лоҳас қилади. Кўплар эса терлашдан азият чекади. Умуман олганда терлаш инсон учун фойдали. Инсон танаси шундай тузилган. Ёзда ҳарорат ҳаддан ташқари кўтарилганда, инсон терлай бошлайди. Терлаш билан у танасидаги ҳароратни мўътадиллаштиради. Аммо терлашнинг ҳам ўз меъёри бор. Ҳуда беҳуда терлайвериш соғлиқ билан муаммо борлигини кўрсатади. Баъзилар кўп терлашни гигиеник муаммо деб билиб шифокорга бормайди. Бекорга шундай қилишади. Чунки бу масалада фақат тозаликнинг ўзи билан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Кўп терлашни истамасангиз энг аввало, шифокор ҳузурига боринг. Кўп терлашнинг сабаблари жуда кўп: қон томир дистониясидан қандли диабетгача.

Narrator 2 Кўп терлаш иккиламчи гипергидроз бўлса, диққатни асосий касалликни даволашга қаратиш лозим. Борди-ю, текширувлар ҳеч қандай натижа бермаса, бирламчи гипергидроз ҳақида гап кетаётган бўлади. Нима бўлганда ҳам, организмингизда қандай жараёнар содир бўлаётганини билиб қўйганингиз яхши. Кўп терлайверсангиз қатронли совунда ювининг. Бу кўпчиликка ёқмаслиги аниқ. Лекин бир марта ишлатиб кўргач, самарасига ишонч ҳосил қиласиз. Нохуш ҳид шамолда тез йўқолади, терлайдиган аъзо эса бактериялардан халос бўлади. Негаки, ёқимсиз ҳидни тер эмас, айнан бактериялар келтириб чиқаради. Тонгда ва кечки пайт қатронли сувда ювиниш ажойиб чора!

Narrator 1 Кўп терлашнинг олдини олиш учун яна ҳафтасига 3 марта гиёҳли ванна қабул қилиш зарур. Таркибида ошловчи моддалар кўплиги туфайли эман пўсти, айниқса фойдали. Ваннани ҳарорати 30 даража илиқ бўлган сув билан тўлдириб, қайнатмани аралаштиринг. Бу муолажани давомли қилиб турсангиз албатта натижасини кўрасиз. Иккинчи ванна эса «Боратли лосъон» деб аталади. Бу оёқ терлашига қарши ажойиб воситадир. 4 фоизли борат кислотасининг сувли эритмасига тенг миқдорда истеъмол сиркасини аралаштириб, товон ва бармоқлар орасига суртинг. Мабодо юзингиз кўп терласа, лимон кукуни ёрдам беради. Қанча кўп суртиб юрсангиз шунча, яхши бўлади. Аммо ёғсиз ва қуруқ терига жуда эҳтиёткор бўлган маъқул.

Narrator 2 Терлашнинг асосий сабаби моддалар алмашинувининг бузилиши бўлиши мумкин. Танангиздаги моддалар алмашинувини тартибга солинг. Бу борада сизга қуйидаги муолажа ёрдам беради: мойчечак, шалфей, қайин куртаги, бўзночдан тенг миқдорда олиб, 1 ош қошиғига 2 стакан сув қуйинг. Қаттиқ қайнаб чиққач, бир оз тиндиринг ва сузиб олинг. Эрталаб ва кечаси ичасиз. Қайнатма аччиқ бўлгани учун унга асал қўшишингиз ҳам мумкин. Муҳими сиздаги терлаш муаммосини аниқ билиб олиб, шунга кўра давомли чораларни қўллаш. Муаммони ҳал қилиш учун берилган чорани қатъият билан охирига етказинг. Шундагина кутилган натижага эришасиз, акс ҳолда ҳеч қандай фойда кўрмайсиз. Шунинг учун бизнинг тавсияларимизга амал қилиб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top