Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованднинг кўзи солиҳлар устидадир. У солиҳларнинг ҳар бир қадамини назорат қилади. Керак бўлса уларни тўғрилайди ва уларнинг яхши ишларидан завқланади. Солиҳ оилалар эса Худованднинг қувончидир. Чиндан ҳам Худованд оилани жуда ҳам қадрлайди. Худованд одам Атони яратганида уни ёлғиз яратмади. Унга муносиб жуфт момо Ҳавони ҳам берди. Бу ер юзидаги биринчи оила эди. Суҳбатимиз оила ҳақида эмас, оила қилиши мумкин бўлган энг буюк иш – Худовандга улуғворлик, шараф келтириш ҳақида бўлади. Исо Масиҳ хочга михланишидан олдин Худовандга шундай ибодат қилган эди: «Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим» (Юҳ 17:4).
Narrator 2 Кўриниб турибдики, ҳар биримиз учун Худованднинг вазифаси бор. Энг биринчи ва олий вазифа бу Худовандни улуғлаш. Оила Худовандни улуғлаш учун кўп нарса қилиши мумкин. Худованд инсониятни нима учун яратди. Инсон қўлидан нима келади. У сева олади, фарзандлар дунёга келтиради, меҳнат қилади ва Худованд билан муносабатда бўлади. Ҳар бир оила Худованд яратганидай, У кутганидай кўпайса, имонли фарзандларни ўстирса, чин дилдан ҳалол меҳнат қилса, Худовандни улуғлаган бўлади. Худованд қушларни қуш қилиб, чумолиларни чумоли қилиб ўзларига яраша қобилиятлар бериб яратган. Ҳатто улар ҳам Худовандга улуғворлик келтиради. Улар нима учун яратилган бўлсалар, шуни қилганларида Худованд улуғланади.
Narrator 1 Инсоният ҳам шундай, у тўлиқ ва мазмунли ҳаёт кечирганида Худованд улуғланади. Оила сифатида Худовандга улуғворлик келтиришнинг йўллари жуда кўп. Худованд оилани муҳаббат ўчоғи, илиқ ва қадрли муносабатлар манбаи қилиб яратган. Оила сифатида эр-хотин ўртасида Худованд томонидан берилган муҳаббат бўлса, эр ҳам хотин ҳам оилани мустаҳкамлаш учун жисмонан ва руҳан меҳнат қилса, имонли фарзандлар ўстириш учун Худо донолиги билан бошқарилсалар, бундай оила нафақат Худовандга балки бошқалар учун ҳам қувонч олиб келади. Оила Худовандга сажда қилиш орқали Унга улуғворлик келтиради. Сажда қилиш нима? Худовандни мадҳ этиб куйлашми, мақташми ёки ибодат қилишми?
Narrator 2 Сажда қилиш бу куйлашдан, ибодат қилиш ёки мақташдан ҳам устунроқ бир нарса. Бу Худовандни мамнун қилиш, Уни севиш ва ўзимизни Унга беришдир. У сизни Ўз мақсадлари йўлида ишлатиши учун ўзингизни тўлиқлигича бериш – ҳақиқий сажда ҳисобланади. Оилада эр-хотинлар буни яхши тушуниб, шунга амал қилсалар, фарзандлар ота-оналаридан ўрнак олиб, Худовандни улуғлайдилар. Оиладаги ҳар бир киши ҳаётини Худовандни улуғлаш учун ишлатса, улар қиладиган ҳар бир иш Худога сажда қилиш ҳисобланади. Масалан, нима қилсангиз ҳам Худованднинг иродасини изласангиз, Уни мамнун қилишни ўйласангиз, қилаётган ҳар бир ишингиз Худовандни мамнун қилади. Оиланинг энг асосий ва олий мақсади – Худовандни улуғлаш бўлиши керак. Қолган ҳамма ишлар мана шу асосига қурилса, бу оила Худованднинг марҳаматига ва баракасига сазовор бўлади.