2:41

Ибодат бизни боғлади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ибодат қандай қудратли кучга эга эканини, Худовандга ибодат қилган, Ундан жавоб кутган имонли жуда яхши билади. Ибодат ҳар бир имонлининг кучли қуроли, Худованд билан сўзлашиш, Ундан эшитиш, куч ва ғайрат олиш ва яна кўплаб яхшиликларнинг манбаидир. Уни бир сўз билан тасвирлаб бериш мушкул. Бугун бизларга ажратилган вақт давомида бир аёлнинг ибодати ва у орқали Худованд ҳаётида муҳим бўлган бир муаммони ҳал қилгани ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Қани бошладик! «Мен биринчи турмушимдан фарзандсизлик туфайли ажрашдим. Жуда кўп йиллар фарзандсизликнинг шармандали юки мени қийнаб келарди, бироқ Худовандга ёзғирмадим.

Narrator 2 Унинг хоҳишини қабул қилдим. Кейинчалик эса иккита қизи бор киши билан танишдим. У кўнглимга ёқди. Унда нимадир бор эди. Ëки У менинг турмуш ўртоғим бўлишини кўнглимга солдимикан?! У ҳам мен билан турмуш қуриш ниятида эканлигини айтди. Тез орада турмуш қурдик. Иккинчи турмуш ўртоғимнинг қизларидан каттаси 11 ёшда кичиги эса 6 ёшда эди. Улар билан қандай тил топишишни билмай уринардим. Каттаси мени ёқтирмаслигини ошкор намоён қиларди. Кичиги эса бегонасирарди. Уларнинг онаси вафот этганди. Табиийки мени онаси ўрнида кўролмасдилар. Кеч соат 11гача кичик қизимиз ухлай олмади.

Narrator 1 Мен унинг ётоғига бориб уни қўлимга олдим. У аввалига қаршилик қилди. Ибодатни бошлаганимдан кейин жимиб қолди: «Худовандим, марҳаматинг, иноятинг ва муҳаббатинг учун ташаккур. Ҳозир қизим учун сўрайман, уни тинчлантиргин. Кўнглига ҳотиржамлик ва қувонч ато эт. Тунда фаришталаринг билан унинг уйқусини қўриқлагин. Ҳотиржам ухлаб, мамнун ҳолда уйғонсин…». Ибодатга берилиб кетибман, тугатаётиб эътибор қилсам, у ҳам менга қўшилиб ибодат қилаётган экан. Уни ўпиб жойига ётқизиб қўйдим. У менга ёқимли бир табассум ҳадя қилдида, ўраниб ётиб олди. Кўнглим ҳотиржам бўлди. Қизлар хонаси йўлагидан ўтиб кетаётсам, катта қизимизнинг эшиги очиқлигини кўрдим. У эшик олдида турарди.

Narrator 2 Табиийки, у бизнинг ибодатимизни эшитган. Мен унга эндигина ҳайрли тун тилаш учун оғиз жуфтлаган эдим-ки, «Опа, мен учун ҳам ибодат қилинг», — деганини эшитдим. Худованд ҳозирнинг ўзидаёқ менинг ибодатимга жавоб бергани юрагимни тўлдириб юборди. Дарҳол кўзларимга ёш келди. Катта қизимни ҳам хонасига бошлаб, у учун ҳам ибодат қилдим. Ибодат – қизларим билан орамиздаги совуқликни олиб ташлади. Унинг ўрнига эса бизни меҳр иплари билан боғлади.» Гувоҳликларимиз сизга манзур бўлаётган бўлса, бизни тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top