2:51

Отасининг қизи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги гувоҳлигимиз бошқаларидан анча фарқ қилади. Бу сафар бир кекса аёлнинг кундалигига назар ташлаймиз. Бу аёл Қўшма Штатларда яшайди. Шунга қарамай, ўзи ва отаси ҳақидаги ҳотираларини, ҳаётида содир бўлган воқеаларни биз билан бўлишишдан мамнун. У отаси билан бўлган воқеани ўз кундалигида шундай баён қилади.

«Эсимни таниганимдан буён отамнинг кичик қишлоқдаги кичик бир жамоатнинг оддийгина чўпони бўлганини эслайман. У жуда камтар ва жуда ақлли эди. Жамоат вақтида у бирор бир мавзу ҳақида гапирар экан, жуда узун бўлган оятларни, парчаларни ҳатто бутун бир катта бобни ҳам ёддан айтиб бера оларди.

Narrator 2 Ҳамма унинг бу қобилиятидан ҳайратланарди. Жамоат аъзолари отамни жуда ҳурмат қилишарди. Одамлар менга: «Сенинг отанг жуда бошқача чўпон-да», — дейишарди. Мен отам билан фаҳрланардим. Тез орада мактабга бориб, мен ҳам ўқишни, ёзишни ўрганиб олдим. Катта бўлсам, отамдай ақлли бўлман дердим. Бир куни китобимни ўқиб туриб, отамдан, «Ота мана бу сўз қандай ўқилади?», — деб сўрадим. Отам эса, кўрсатган сўзимни ўқий олмади. Мен жуда ҳайрон бўлдим. Қандай қилиб ўқий олмайсиз, сиз каттасиз-ку?- дедим. У кайфияти тушиб, ўрнидан туриб кетди. Кейинги кун эса у мени велосипедида мактабга олиб бориб қўйди. Йўлда эса болалиги ҳақида гапириб берди:

Narrator 1 — Биз оилада жуда кўпчилик эдик. Фарзандларнинг энг каттаси мен бўлганим учун ферма ишларида отамга ёрдам беришим керак эди. Шунинг учун ҳам мактабга бора олмаганман. Мен ҳарфлар қандай ўқилишини билмайман, қизим. Кечир.»- деди. Унинг болалиги ҳақидаги сўзларидан, кечирим сўрашидан жуда таъсирландим. Кейин эса ҳарфларни ўзим дадамга ўргатишга қарор қилдим. – Ота, энди сизга ҳарфларни мен ўзим ўргатаман. Ҳар куни мактабда нимани ўргансам, сизга келиб шуни ўргатаман»- дедим. Отам ҳам рози бўлди. Мен ҳар куни дарсдан сўнг отамга кун давомида ўрганганларимни ўргата бошладим. Тез орада отам ўқишни ва ёзишни билиб олди. Биз биргаликда дарс тайёрлардик. Бу жуда завқли онлар эди.

Narrator 2 Жамоатдагилар айтгандек, отам чиндан ҳам қобилиятли эди. Агар отам ўқишни билмаса, қандай қилиб Муқаддас Каломдаги оятлар ва ҳатто катта-катта бобларни ёдлаб олган экан, дея ҳайрон бўлардим. Кейин билсам, онам кечқурунлари бизни ухлатиб қўйиб, отамга Муқаддас Каломдан ўқиб берар экан. Отамнинг ўқий олмагани билан хотираси жуда кучли бўлгани учун, жуда тез ёдлаб оларди. Бир сафар отам жамоатдагиларга қарата шундай деди: «Худованд ҳар биримиз орқали бизга сабоқ беради. У ҳатто кичкина қизалоқ орқали ҳам бизни нимагадир ўргатиши мумкин. Худованднинг сабоқларини ўтказиб юборманглар!» — деди-да, менга кўзини қисиб қўйди. Бу гаплар мен ва отам ҳақида эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top