3:03

Канъон ҳикоялари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Қадимги Миср ва Сурия оралиғидаги тепаликлар тўплами Исо Масиҳ туғилишидан 16-15 ёки 20 аср олдин мавжуд бўлган ўз даврининг гуллаб яшнаган метрополис шаҳри Элба бўлгани ҳақида аввалги суҳбатларимиздан билиб олдингиз. Бу шаҳар ичида қазишмалар олиб бориш чоғида, археологлар жуда ҳам кўп ёзувли тахтачаларни топишди. Бу тахтачалар 15,000дан ошади. Уларнинг ҳаммаси ҳали ўрганилиб тугатилгани йўқ. Уларда ёзилишича, шаҳар ҳар томонлама савдо сотиқ, бошқарув, иқтисод ва ҳунармандчилик борасида ҳам ривожланган бўлган. Қайдномаларга кўра, шаҳар аҳолиси 260,000дан зиёд бўлган. Улар савдо-сотиқ қилган шаҳарлар орасида Муқаддас Каломда учрайдиган шаҳарлар номи ҳам бўлган.

Narrator 2 Бу муҳташам ва гуллаб яшнаган шаҳар эрамиздан аввалги 1600 йилда нимадир бўлиб, ўз шон-шавкатини йўқотиб, вайронага айланган. Бироқ вайронадан кейин ҳам бир оз муддат ўтиб, шаҳар иккинчи ҳаётини бошлаган. Бу шаҳарнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишига Аккад шоҳи Нарам Шин сабабчи бўлган. У шаҳарга хужум қилиб, ўт қўйгач, шаҳар қайтиб оёққа тура олмаган. Шунга қарамай, шаҳарнинг довруғи ўз вақтида жуда узоқларгача борган. У берган қимматбаҳо топилмалар ҳалигача археологлар ва қадимшуносларни ҳайратда қолдирмоқда. Шаҳардан топилган ёзувли тахтачалардан қадимшунослар жуда ҳам қизиқарли маълумотни ўқидилар. Бу маълумотларда Яратилиш, Нуҳ ва буюк тўфон, Канъон кодекси кабилар мавжуд эди. Яратилиш ҳақида ёзилган тахтачадан олимлар мана шуни ўқидилар.

Narrator 1 «Шундай замон бор эдики, унда осмон йўқ эди. Лугал (Буюк зот) уни ҳеч нарсадан барпо қилди. Ўшанда ер ҳам осмон ҳам бўлмаган. Лугал барпо қилди; ёруғлик йўқ эди, ёруғликни пайдо қилди». Тахтачадаги бу ёзувлар Ибтидо биринчи бобдаги ёзувлар билан айнан бир хил: «Азалда Худо ер билан осмонни яратди. Ер ҳали шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсизлик узра қоронғилик ҳукм сурар эди. … Худо: «Ëруғлик бўлсин», — деди ва ёруғлик пайдо бўлди. …Яна Худо: «Сувликлар ўртасида уларни бир-биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин», — деди. … Шундай ҳам бўлди. Худо …ушбу гумбазни осмон деб атади.» Мана кўриб турганингиздек, Муқаддас Каломдаги ҳақиқат, ундан ташқарида тарихий битикларда ҳам айнан Каломда ёзилганидек.

Narrator 2 Элба вайроналари остидан топилган тахтачаларда яна буюк Тўфон ва Нуҳ пайғамбар ҳақида ҳам ёзилган. Олимлар бу тахтачада берилган беш устунли ёзувдан фақатгина икки устунини ўқий олишди ҳолос. Ўша ёзувларга кўра, буюк тўфон бўлгани ва Нуҳ исмли оқил инсон оиласини тўфондан сақлаб қолгани ҳақида ёзилган. Элба шаҳрининг қироли бўлган Ибр, Нуҳ пайғамбарнинг тўртинчи авлоди бўлган. Иброҳим пайғамбар ҳам ўша Ибр деган қиролнинг бешинчи авлоди бўлади. Муқаддас Калом Иброҳим пайғамбарнинг бой-бадавлат бўлгани ҳақида айтади. Демак, у анча ривожланган метрополис шаҳар қироли Ибр чеварасининг чевараси бўлган. Каломда Иброҳимнинг отаси Тераҳ, Ур шаҳридан чиқиб, Канъон мамлакатига келиб ўрнашгани ҳақида ёзилган. Бундай қизиқ ва ҳали ҳеч ким эшитмаган ҳақиқатларни фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top