3:26

Дониёрнинг ибодати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Дониёр пайғамбарнинг Худованд олдида солиҳ деб топилгани ҳақида гаплашган эдик. Тасаввур қилинг Дониёр шоҳ Доро саройида маслаҳатчиларга бош бўлган. Унинг душманлари кўп бўлгани табиий. Шунга қарамай, Дониёр ҳар кунги суҳбатлар, муаммолар ва шоҳ ҳузурида ўзини тутиш ва гаплашиш каби масалаларда жуда ҳам эҳтиёткор бўлган. Йўқса, сиз билан бизга ўхшаб кундалик суҳбатлар ва ишлар жараёнида ёлғон гапириб, бирор бир хатога йўл қўйган ва шу билан гуноҳга ботган бўларди. Аммо у ҳар қандай ёлғончилик, такаббурлик, манманлик ва худбинликдан йироқ бўлган шахс кўринади. Унинг қандай инсон бўлганини қилган ибодатидан ҳам билиб олиш мумкин. У шундай ибодат қилган:

Narrator 2 «Эй, Эгам, буюк ва улуғвор Худойим. Уни севганлар ва унга итоат қилганларга севги аҳдини барқарор тутадиган Раббим. Биз гуноҳ қилдик ва нотўғри ишлар қилиб қўйдик.Биз ёвуз бўлиб, сенга қарши исён қилдик. Биз Сенинг қонунларнинг ва буйруқларингдан юз бурдик. Биз, оталаримиз, шаҳзодаларимиз ва шоҳларимиз — Сенинг номингдан гапирадиган хизматчиларинг- пайғамбарларингга қулоқ тутмадик. Раббим – Сен солиҳсан, аммо бугун биз шармандаликка бурканганмиз. Сенга нисбатан қилган садоқатсизлигимиз учун тарқатиб юборган, узоқ яқиндаги Исроил халқи, Яҳудо ва Қуддус шарманда бўлди. Бизнинг ота-боболаримиз, шаҳзодаларимиз ва қиролларимиз, ҳаммамиз сенга қарши гуноҳ қилдик. Гарчи биз унга қарши гуноҳ қилган бўлсак ҳам, Эгамиз Худованд шавқатли ва кечиримлидир.

Narrator 1 Бутун Исроил халқи қонунларингдан четга чиқди ва сенга итоат қилмади. Шунинг учун ҳам Худованд хизматкори бўлган Мусонинг китобида ёзилган Худо томонидан айтилган лаънатлар ва ичилган қасамлар бизнинг устимизга тўкилди. Чунки биз Сенга қарши гуноҳ қилдик.Сен худди Каломингда айтилганидек қилдинг. …Шунча кўргуликлар бошимизга тушган бўлса ҳам, гуноҳларимиздан юз ўгириб, Худодан шафқат сўраб, ҳақиқатинги томон юз бурмадик. Худованд бўлса устимизга ҳеч иккиланмай фалокат ёғдирди. Эгамиз Худованд қилган ҳамма ишлар адолатли, шунда ҳам биз унга итоат қилмадик. Эй, Худойим, Ўз халқини Мисрдан қулликдан олиб чиққан, ўз номи билан қасам ичган Худовандим, ҳамма солиҳ ишларинг ва марҳаматинг ҳаққи сенга ёлвораман Қуддусга бўлган ғазабингдан қайт.

Narrator 2 Ота-боболаримиз ва ўзимизнинг қилган гуноҳларимиз туфайли Қуддус атрофдагиларга масхара бўлиб қолди. Энди эса эй, Худовандим бизнинг ибодатларимизни ва ёлворишларимизни эшит. Ўз номинг ҳаққи ҳурмати ташландиқ ҳолга келган қурбонгоҳингга шафқат билан назар ташла. Биз сенга солиҳлигимиз учун илтижо қилмаяпмиз, аксинча сенинг буюк раҳм-шафқатинг ҳаққи ибодат қилаяпмиз. Эй Эгам, бизга қулоқ сол! Бизларни кечир! Эй, Эгам бизларни эшит ва ҳаракатга кел. Ўзинг ҳаққи, шаҳринг Қуддус ҳаққи ва сенинг номингни кўтариб юрган халқинг ҳаққи бу ишларни кечиктирма!» Бу ибодатни таъсирланмасдан ўқий олмадим. Дониёр ибодати давомида бир неча марта халқнинг гуноҳ қилганини айтиб ўтади. У чиндан ҳам халқнинг қилган гуноҳларини ҳис қилиб, Худодан астойдил кечирим сўраганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top