Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги суҳбатимиз бир бирига узоқ қариндош бўлган Нуҳ пайғамбар билан Иброҳим пайғамбар ҳақида. Нуҳ пайғамбар Одам Атонинг ўғли Шитнинг авлоди ҳисобланади. Нуҳ даврига келиб одамзод бузилиб бораётганини кўрган Худованд уни яратганидан афсусланди. Каломда Нуҳ ва Худонинг режаси ҳақида шундай дейилган: «Ламак бир юз саксон икки ёшида бир ўғил кўрди. Ламак: «Худованд лаънат этган ерни ишлаганда қўлларимиз чекадиган машаққатларга шу юпанчиқ бўлсин», — деб, ўғлининг исмини Нуҳ (Юпанчиқ) қўйди. Нуҳ беш юз ёшга кириб, Сом, Ҳом ва Ëфит деган ўғилларни кўрди. … Ерда одамзоднинг ёмонлиги ошиб бораётганини, кўнглидаги бутун фикр-ҳаёли эса ҳамиша ёмонлик эканини Худованд кўриб, уни яратганидан ўкинди» (Ибт 6:5-6).
Narrator 2 Аммо Нуҳ пайғамбар Худонинг илтифотига сазовор бўлган солиҳ киши бўлгани учун, Худованд унга режасини баён қилди: «Бутун башариятнинг охири Менинг кўз ўнгимда турибди, чунки улар дастидан ер зўравонликка тўлиб-тошмоқда. Энди Мен уларни ер билан бирга йўқ қиламан. … Мен ер юзини тўфон билан бостириб, фалак остида ҳаёт руҳига эга бўлган ҳамма махлуқларни маҳв этаман» (Ибт 6:8, 13,17) Муқаддас Каломда нимаики ёзилган бўлса биз имонлилар ҳаммаси ҳақиқат эканлигига ишонамиз. Бироқ Муқаддас Каломда ёзилганларига шубҳа билан қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Аммо 1970 йилларда археолог олимларнинг Сурия билан Миср оралиғида жойлашган ерларда олиб борган қазишмалари чоғида, буюк ва қудратли, гуллаб-яшнаган Элма шаҳри ва у шаҳарнинг шоҳи ҳақида ёзилган тахтачаларни топишди.
Narrator 1 Археологлар шаҳардаги шоҳ саройи кутубхонасидан топилган ёзувли тахтачаларга кўра бу шаҳарда Ибр, Иббит-Лим каби шоҳлар ҳукмронлик қилганини билиб олишди. Ундан ташқари кутубхонадан топилган шаҳар тарихий қайдномаларида буюк тўфон ҳақида ҳам маълумотлар бор. Агар Муқаддас Каломда баён қилинган воқеалар даври, ёзувли тахтачаларда берилган вақт билан жуда мос келади. Ундан ташқари Элма шоҳи Ибр Нуҳнинг пайғамбарнинг авлоди бўлган. Шунинг учун ҳам бобоси Нуҳнинг тўфон ҳақида сўзлаб берганини тарих солномасига қайд этган бўлиши керак. Элма шоҳи Ибр Нуҳнинг ўғли Сомнинг невараси эди. Каломда Ибрнинг икки ўғли бўлгани ҳақида ёзилган: «Ибр икки ўғил кўрди: тўнғичи айёмида дунё бўлингани учун, унинг отини Фалаж (яъни бўлиниш) қўйди: кенжасининг исми эса Йўқтон эди» (Ибт 10:25).
Narrator 2 Бу Муқаддас Каломдан олинган оятлар эди. Бу оятда ёзилганлари ҳақиқат эканини Муқаддас Каломга шубҳа билан қаровчи археологлар қадимий Элма шаҳридан топилган қўлёзмалардан шоҳнинг исми Ибр бўлганини ва унинг икки ўғли бўлганини билиб олишди. Ëзувли тахтачаларга кўра, шоҳнинг катта ўғли отасига саройнинг ички ишларида ёрдам берган бўлса, кичик ўғли ташқи алоқаларда отасига кўмакчи бўлган. Бу маълумотлар сарой кутубхонасидан топилган тахтачаларда аниқ қилиб ёзиб қўйилган эди. Демак, Муқаддас Каломда ёзилганларига шубҳа қилмаслик керак экан. Муқаддас Каломда шундай оят бор: «Зеро Худонинг бирон каломи пучга чиқмас». Бизни тинглашда давом этинг. Қизиқарли маълумотлар учун эса www.najot.com сайтимиз ҳамиша ёрдамга тайёр