Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун Исроил халқи тарихига бориб тақаладиган, унга қардош бир ҳалқ ҳақида суҳбатлашишни маъқул топдик. Бу ҳалқ Эдўм деб аталади. Бу ҳалқ Исҳоқнинг тўнғич ўғли Ëқубнинг акаси Эсовдан пайдо бўлган ҳалқ эди. Эсов отасидан дуо ололмагач, Сеир Даштидан ўзига макон қилди. Эсов ҳали ота-онаси тириклигида ҳетийлардан икки марта уйланди. Кейинчалик эса, икки хотини устига, яна Исмоил авлодидан бўлган, Маҳолатни ҳам ўзига ҳотинликка олди. Хуллас қонига Иброний, ҳетий ва мисрлик аралашган бир Эдўм ҳалқи вужудга келди. Эдўмликлар Сеир даштида яшашарди. Исроил ҳалқи Мисрдан минг азоблар билан чиқиб, йўлда узоқ вақт сарсон юрганидан кейин, Худованд уларга шимолга бурилишни буюрди.
Narrator 2 Ҳалқ Худонинг айтганига қулоқ солди. Худованд Мусога шундай буйруқ берди: «Сизлар биродарларингиз Эдўмликлар юрти бўлмиш Сеир чўлидан ўтиш арафасида турибсиз. Улар сизлардан қўрқади, шунинг учун урушга сабаб бермай, тинчгина улар юртидан ўтиб кетинглар. Агар ўтиб кетишингиз учун пул сўраса, уни ҳам беринглар. Зинҳор улар билан жанг қилманглар, зеро бу даштни мен Эсовга атаб берганман. Уларнинг бир қарич ери ҳам сизларники бўлмайди.» Шундай қилиб, Исроил ҳалқининг етакчиси, Мусо Қадешдан туриб, Эдўм шоҳига нома юборди. Номада Миср еридан қийинчилик билан чиқишгани ва энди уларнинг юртидан ўтиб кетишларига рухсат сўрагани ёзилган эди. Номада шунчалик ишонч билан ёзилган эди-ки, сиз буни ўқисангиз сиз ҳам рухсат берган бўлардингиз.
Narrator 1 Унда шундай деб ёзилганди: «Биз ерингиздан ўтиб кетар эканмиз, шоҳ йўлидан ўнгга ҳам чапга ҳам қайрилмаймиз. Қудуқларингиздан сув ичмаймиз, бирор дала ёки узумзорингиздан ҳам оралаб ўтмаймиз». Бироқ Эдўмликлар, Исроилликларга рад жавобини беришди. Мусо пайғамбар яна нома жўнатди: «Биз асосий йўлдан ҳеч қаерга бурилмаймиз. Мабодо ҳайвонларимиз бирор жойдан сув ичадиган бўлишса, бунинг ҳаққини ҳам тўлаймиз. Биз фақат ерингиздан ўтиб кетишни хоҳлаймиз». Аммо қайсар ва қўрқоқ Эдўмликлар уларнинг номасига жавобан шундай дейишди: «Бизнинг еримиздан ўтиб кетишингизга рухсат бермаймиз. Агар ўтишга ҳаракат қилсангиз, биз ҳам сизларга қарши чиқиб, ҳужум қиламиз».
Narrator 2 Худованд айтганидай, улар чиндан ҳам Исроилликлардан қўрқарди. Эдўмликлар Исроил халқининг Мисрдан қандай чиққани, йўл-йўлакай, уларга зиён етказмоқчи бўлган халқларни йўқ қилгани ҳақида жуда яхши эшитган. Айнан шунинг учун ҳам улар Исроил халқини ўтказиб юборишдан ва шунга рози бўладиган бўлса, Исроилликлар уларнинг ерини босиб олишдан қўрқишди. Аммо Исроил халқи уларга ҳеч нима қилолмади. Чунки Худонинг буйруғи шундай эди. Худованд уларнинг аждоди Эсовга шу Сеир чўлини берган ва уни Эдўмликлардан тортиб олмайди. Худованд Эдўмликлар билан жанг қилишни буюрмаган эди. Шунинг учун ҳам Исроилликлар Эдўмни айланиб ўтишдан бошқа чораси қолмади. Исроил ҳалқи индамай уларнинг ёнидан ўтиб кетишди.