3:06

Ҳоруннинг ўлими

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун Мусо пайғамбарнинг акаси Исроил халқининг илк руҳонийси Хорун ҳақида суҳбатлашишни маъқул топдик. Худованд Мусони халққа етакчи қилиб тайинлагандан бери Ҳорун унинг ўнг қўлига айланган эди. Мусо халқ учун Худонинг ўрнида бўлса, Хорун Мусога оғиз эди. Ҳорун, жуда узоқ вақт Худога ва исроил халқига хизмат қилди. Умри охирлаб қолганида… Суҳбатни Муқаддас Каломда ёзилган парчадан давом эттирсак, нима бўлганини дарров тушуниб оласиз. «Бутун Исроил қабиласи, Қадешдан йўлга чиқиб, Хор тоғига етиб келишди. Эдўмнинг чегарасига яқин бўлган Хўр тоғида Худованд Мусо ва Хорунга шундай деди: «Ҳорун ҳалқни йиғади. У мен Исроилга бермоқчи бўлган еримга кирмайди.»

Narrator 2 Худованд Хорунни ҳам Мусони ҳам Ўзи ваъда қилган ерга кирмайди, деб ваъда қилган эди. Хўш, нима учун бундай деганини биласизми? Худованд сўзини давом эттириб шундай дейди: «Сиз икковингиз ҳам менинг амрларимга қулоқ солмадингиз. Шунинг учун мен ваъда қилган ерга кирмайсиз. Ҳорун билан унинг ўғли Элазарни олиб тоққа чиқ. Ҳоруннинг кийимларини олиб, ўғли Элазарга кийдир. … Хорун мана шу ерда ўлади.» Хоруннинг кийимларини олиб, ўғлига кийдирилиши, отасидан сўнг ўғли, руҳоний бўлишини англатади. Хорун умрининг сўнгги кунларини яшаётган эди. Унинг ўлимидан олдин Хуодванд ҳалқига бошқа руҳоний танлаши керак эди. Аввал ўзи айтганидай, фақат Ҳоруннинг авлодидагилар Худо маъбадида руҳоний бўла оларди.

Narrator 1 Шунинг учун Элъазар отасининг ўрнига руҳоний бўлиб қолди. Мусо пайғамбар Худованд айтганидай қилди. Ҳамманинг кўз ўнгида тоққа чиқиб кетишди. Мусо акаси Ҳоруннинг кийимларини жияни Элазарга кийдирди. Ҳорун эса ўша тоғнинг тепасида вафот этди. Кейин Мусо билан Элазар пастга тушишди. Ҳоруннинг ўлганини эшитган ҳалқ унинг учун 30 кун аза тутди. Хўш, нима учун Ҳорун Худо ваъда қилган ерга кирмади. Худованд билан ҳалқ орасида руҳоний бўлишга лойиқ бўлган одам, бундай бахтга нолойиқмиди? Бунинг сабаби бор. Худованд айтган ҳеч бир нарса йўқ бўлиб кетмайди. Худованд тоғда Мусога ўнта амрни бераётганида, Мусо жуда узоқ қолиб кетди. Халқ эса Ҳоруннинг олдига келиб ваҳима кўтара бошлади.

Narrator 2 «Мана Мусо ҳам тоғда йўқ бўлиб кетди. Ундан ҳам Худодан ҳам дарак йўқ. Бизни бошқариб борадиган Худо ясаб бер», — деб жанжал қилишди. Халқнинг кўплигими ё уларни бошқаришга кучи ва иродаси етмадими ҳуллас Ҳорун уларнинг айтганича иш тутди. Мана шу унинг катта ҳатоси бўлди. Худонинг борлигини билиб туриб, Унга шубҳа қилди. Шунинг учун Худованд Ҳорун Мен ваъда қилган ерга кирмайди, деб амр берди. Мусо бирга юриб, Худонинг амрларини эшитган, мўъжизасидан баҳраманд бўлган, Ҳорун ҳалқнинг тазйиқидан саросимага тушиб қолди. Энг асосий ҳақиқат, Худонинг мавжудлиги, Унинг амрлари ўзгармаслигини унутиб қўйди. Мана шундай қилиб, Худованд унинг умрига Хўр тоғида якун ясади. Азизлар Муқаддас Каломда исмлари зикр этилган шахслар ҳаёти сизни www.najot.com сайтимизда кутмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top