3:10

Табиат инъомлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз кундалик ҳаётимизда кичик аммо бизга ёмон таъсир қиладиган, безовта қиладиган кичик касалликларга дуч келамиз. Баъзан улардан қандай қутулишни билмай қийналамиз. Бу кичик дилхираликларнинг давоси аслида табиатда. Табиат бизга инъом этган неъматларда. Биз ҳар куни истеъмол қиладиган ёки истеъмол қилмайдиган нарсалар танамизнинг у ёки бу ерига жуда фойдали ҳисобланади. Масалан, баъзи бир одамлар асабданм, ёки муаммолари кўплигиданми уйқусизликдан қийналишади. Бунинг ечими ҳам табиатда. Бундай ҳолатларда асал қўшилган қовоқ дамламасини тавсия этиш мумкин. Уйқу олдидан 70-100 грамм дамлама ичилса, асаб тизимини тинчлантириб, тиниқиб ухлашга кўмаклашади.

Narrator 2 Яна Корейс сериалларида уйқу олдидан асалли сув ичганларини кўрганмисиз? Ҳа, балли. Бир стакан қайнаган сувга бир ош қошиқ асал солиб, аралаштириб уйқу олдида ичилса, уйқу меъёрида бўлади. Яна бошқа оддийроқ усули ҳам бор. Сирли идишда сув қайнатилиб унга бир ош қошиқ мойчечак гули солинади ва беш дақиқа давомида қайнатилади. Бу дамламани ҳам уйқу олдидан ичиш керак. Мана шундай оддий ва самарали усуллар кишини ҳотиржам ва тиниқиб ухлашига ёрдам берар экан. Замонимиз шиддат билан кетаётган бир пайтда, ҳамма ишларимизга улгуриш ёки зиммамизга юклатилган ишларни кўнгилдагидай қилиб бажариш қийин бўлиб қолди. Бу эса ўзимизнинг ҳам бошлиқларимизнинг ҳам асабийлашишимизга сабаб бўлмоқда.

Narrator 1 Асабларни тинчлантириш ва уни даволаш учун ҳам табиат бизга ўз инъомларини тақдим қилади. Биз кунгабоқар пистасини чақамизу, гулига аҳамият бермаймиз. Аслида мана шу кунгабоқар гулидан тайёрлаган дамламадан 7-8 гр ичилса, асаб иллатларига шифо бўлади. Кам ҳаракатлилик ва семизлик душмани бўлган қандли диабетга чалинишни истамайдиганлар деярли ҳар куни хом карам еб юришлари керак. Бу борада хом бақлажон ҳам самарали экан. Бизга беминнат хизмат қиладиган танамиздаги сувларни тозалаб берадиган буйракларимиз тез-тез чиқитлардан ва тузлардан азият чекади. Буйракдаги тошлардан ҳалос бўлиш учун 30мл кунжут ёғини уч маҳал оч қоринга ичиш фойда қилади. Бундан ташқари саримсоқни сувда ёки ўтда пишириб, турп уруғига қўшиб еган кишида ҳам буйрак тоши чекинади.

Narrator 2 Она қон босими ҳасталигидан азият чекса, бу иллат фарзандида ҳам кузатилиши мумкин. Қон босими ошмаслиги ёки уни меъёрида ушлаб туриш учун табиат бизга инъом этган куз неъматларидан бири – дўлана ёрдамга келади. Дўлана бир қанча касалликларга шифо бўлар экан. Масалан, юрак фаолиятининг бузилиши, гипертония, пароксизиал тахикардия, умумий атеросклероз, климакс даври неврозлари, танглай муртакларининг яллиғланиши, қон босими ошган вақтдаги оғриқлар шулар жумласидандир. 20 гр дўлана мевасини олиб, 200 мл қайноқ сувга солинг ва паст оловда 15 дақиқа қайнатинг. Совугач сузиб, қаттиқ асабийлашганда ва қон босими кўтарилганда шу қайнатмадан 50-100 мл ичинг. Шакарли дўлана қайнатмаси эса иссиқдан боши оғриб турадиган инсонларни даволашда яхши фойда беради. Бу ҳақида кўпроқ маълумотлар сизни бизнинг www.najot.com сайтимизда кутмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top