Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали дийдор учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Муқаддас Китоб Марк китобининг 1 боби 15 оятида шундай дейди: “Вақт-соати келди, Худонинг шоҳлиги яқинлашиб қолди.Тавба қилинглар, Инжилга имон келтиринглар!” Исо Масиҳ Хушхабар айтиш учун одамларни ажратмаган, шунинг учун Хушхабар барча учундир. Касалми, кўрми, ётибдими, оқми, қорами, сариқми, кирми, тозами, камбағалми, бойми, директорми, қоравулми ҳамма Хушхабарга муҳтождир.
Азиз биродарлар, ҳаворийлар учун Хушхабар айтиш нима бўлган? Ҳаворийлар учун “Евангелион” сўзининг маъноси – Исо Масиҳ ҳақида Хушхабар айтишдир. Ҳаворийлар учун Хушхабар бойлик бўлган. Ҳаворийлар мактубининг 3 боби 1оятидан 10 оятигача бўлган жойларни ўқиб кўрсангиз, шу ҳақида билиб оласиз. Ҳаворий Павел учун Хушхабар нима эди? Павлус учун Хушхабар бу Исо Масиҳ ҳақида ва Унинг гуноҳлар учун ўлими, кўмилиши ва тирилишидир. Хушхабар айтишнинг моҳияти. Содда қилиб айтганда, Хушхабар айтиш ёки Хушхабарлаштириш бу Инжил Хушхабарини одамларга етказиш, уларга гапириб беришдир.
Инжил Хушхабари, яъни биз фақат Масиҳ орқали нажот топишимиз ва бу нажотга ҳар бир одам эга бўлиши мумкинлиги ҳақида Хабар биз ҳаётимизда эшитган энг шодиёна, қувончли янгиликни ўзида намоён қилади. Бироқ Хушхабарлаштиришнинг мақсади одамларга шунчаки Хушхабарни етказиш эмас. Унинг мақсади — Масиҳдаги янги ҳаёт гуллаб яшнайдиган ва имонлиларнинг янги биродарлиги барпо бўладиган ва фаол ривожланадиган пойдеворни қуришдир. Хушхабарни етказиш жараёни ўзида ўта муҳим йўлни акс эттиради ва бу йўлда Худо Муқаддас Руҳ орқали масиҳийларни Осмон Шоҳлигини Исо Масиҳнинг Жамоатини барпо қилишга даъват қилади.
Масиҳийлар Хушхабарни тарғиб қилиш ишларини кўринарли ва очиқ ҳолда бажаришларига қараб, Муқаддас Руҳ ҳам одамларнинг бизга кўринмайдиган қалбларида Ўз ишини амалга оширади. Хушхабарлаштириш тадбирлари вақтида, биз одамларга Инжил Хушхабари ҳақида гапириб берамиз. Ҳўш, бу ўзи қандай Хабар? Ҳаворий Павлус бизга Инжил Хушхабарининг мағзини, юрагини ажойиб тарзда қисқа ва лўнда қилиб ифодалаб берган: “Мен Худодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди…” 1Коринфияликларга мактубининг 15 боби 3 ва 4 оятлари.
Агар биз бу сўзларнинг маъносини тушунсак, унда Инжил Хушхабарининг маъносини ҳам тушунган бўламиз. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили ёдингиздадир: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.