2:58

Итоатсизликнинг қиймати

MP3

Ассалому алайкум. Биз аёлларга одатда, заиф, мунис, меҳрибон ва итоатгўй дея таъриф беришади. Албатта бу ҳислатлар эркаклардан кўра биз аёллада яхшироқ ривожланган, аммо инсон зоти, кўп ҳолларда ўз билганича иш тутишни истайди. Итоаткор фарзанд, итоаткор турмуш ўртоқ, ва ниҳоят итоаткор банда бўлиш жуда яхши, аммо осон эмас. Бунинг учун ичимиздаги «мен»имизни бир четга олиб қўйиб, бизга айтилганларига амал қилишимиз керак. Агар аёл киши ўзини ҳаддан ташқари яхши кўрса, итоат қилиш қийин бўлади. Худонинг фарзанди сифатида, Унга итоат қилишингиз керак. У сиз-у, биздан айнан Унга ишонишимизни ва бўйсунишимизни истайди. Бўйсунишнинг оқибати, марҳамат ва баракадир. Бўйсунмаслик қандай оқибатларга олиб келади? Бугун сизлар билан айнан шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Юнус пайғамбар ҳикояси ёдингиздами? Худованд унга Найнаво шаҳрига бориб, у ердаги одамларни бошларига келажак хатардан огоҳлантиришни буюрганди. Аммо Юнус Найнаво халқига нисбатан нафрати туфайли, Худо амрига қарши борди. Унга бўйсунишни истамади. Унинг бу итоатсизлиги, ҳаётига нуқта қўйишига сал қолди. Мусонинг бир мисрликни ўлдиргани-чи?! Бу қилмиши учун у қирқ йил саҳрода яшашга мажбур бўлди. Довуд пайғамбарнинг Ботшева билан гуноҳи эса, ўғлининг ўлимига сабабчи бўлди. Итоатсизликнинг оқибатлари ҳеч қачон яхши бўлмаган.

Биласизми, Худо биз аёлларнинг характерини шакллантиришни истайди. Одатда биз аёллар эркаклардан кўра, кўпроқ таянчга ва ёрдамга муҳтож бўламиз. Худога итоат қилишда эркаклардан олдинроқда юрамиз. Аммо барибир, инсонлигимизга бориб, итоатсизлик қиламиз. Баъзи вақтларда Худо атайлаб, итоатсизлик қилишимизга йўл қўяди, лекин ҳеч қачон Ундан жуда узоқлашиб кетишимизга йўл қўймайди. Худованд нотўғри қарор чиқаришимизга ҳам йўл қўйиб бериши мумкин. Кейин эса Муқаддас Руҳ қилган қарорингизнинг нотўғри эканини айтади. Шундай дамларда у сизни тўғри йўлга қайтаради. Муқаддас Руҳ, қилган қароримизнинг нотўғри эканини билдиришдан ташқари, Худонинг биздан нима исташини ҳам маълум қилади. У сизнинг итоатсизлик қилган ҳолатингизни ҳам сизнинг фойдангизга ишлатиши мумкин. Римликлар 8 боб 28 оят ёдингиздами? «Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо ўз муроди бўйича даъвад қилганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади». Шу итоатсизлигимизни ҳам Худо бизга тўғри йўл кўрсатиш учун ишлатади. Худо бизни кечириб, кўпинча яна бир имконият берса ҳам, итоатсизликга бепарво қараманг. Баъзан у сизга бошқа имконият бермаслиги мумкин. Хоруннинг ўғиллари руҳоний Надаб билан Абиҳу ёдингиздами? Улар Худога муқаддас бўлмаган тутатқини тутатгани учун ҳалок бўлишган эди.

Мусо эса Худонинг улуғворлигига шерик бўлди. Халқ яна норози бўлиб сув сўраганида шундай деди: «Қулоқ солинглар, эй исёнчилар! Мана шу қоядан биз сизларга сув чиқариб беришимиз керакми?». Аслида қоядан сув чиқарадиган Мусо эмас, Худо эди. Фақат Худогина шундай ишга қодир эди. У Худонинг улуғворлигига ўзини ҳам шерик қилгани учун, Худо уни жазолади. Уни ваъда қилинган ерга киришдан маҳрум қилди. Сиз ҳам қадимда ўтган художўй кишиларнинг ҳаётидан ўрнак олиб, итоатсизликка барҳам беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top