3:29

Руҳий ғалаба 239

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг Ваҳий китобидан 2 боби 9 ва 10 оятларини биргаликда ўқисакда ва шундан сўнг суҳбатимизни давом эттирсак. “Сенинг ишларингни, қайғуларинг, камбағаллигингни биламан. Аммо ҳолбуки, сен бойсан! Ўзларини яҳудий деганларнинг хақоратларини ҳам биламан. Улар яҳудий эмас, балки шайтон йиғинидирлар. Бошга тушадиган азоб-уқубатлардан ҳеч қурқма. Мана иблис сизларни синаш учун орангиздан баъзиларни олиб зиндонга ташлайди, ўн кунгача азоб чекасизлар. Ўлимгача содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман”.

Азиз биродарлар, наҳотки ҳаёт тожига эга бўлиш шунчалик мушкул? Бир томондан қараганда ҳеч қийинчилик йўқдек кўринади. Тўғрида, Худованд олдида чин юракдан барча гуноҳларинги учун тавба қилдинг ва абадий ҳаётга эгасан. Энди иккинчи томони ҳам бор. Абадий ҳаётга эга бўлгандан сўнг, Худога муносиб ва содиқ ҳаёт кечириш. Чунки биз сиз билан яшаб турган давр турли руҳий жанглардан иборат. Азоблар ва муаммолар пайтида охиригача содиқ бўлиб қолиш жуда муҳимлигини ҳозирги ўқиган оятимиздан ҳам билса бўлади. Нафақат бизнинг замонда, қолаверса биринчи жамоатлар даврида ҳам қувғинлар содир бўлиб турганлига барчамизга яхши маълум. Азизлар, қувғинлар баъзида Худованднинг рухсати билан ҳам амалга ошишини ҳозиргина биргаликда ўқиб кўрдик.

Демак, шайтон томонидан қувғинга учраган биродарларимиз нима қилиши керак? Шу инсонни тинч қўйишини шайтонга буюруши керакми ёки шайтонни боғлаб қўйиш керакми? Ўйлайманки, биринчиси ҳам, иккинчи гапимиз ҳам унчалик тўғри бўлмайди. Чунки биринчи галда шайтон шундай қувғинни амалга ошириши учун Худованднинг Ўзи рухсат берди. Иккинчидан, Худованд шу қувғин орқали бизга нимадир демоқчи бўлгандир. Баъзида шундай қувғинларга дуч келиш мумкинки, инсон ўзидаги бор кучини сарф қилиб бўлади. Тўғри, Раббимиз Исо Масиҳ шайтонга энди бас қилишини айтиши мумкин эди. Лекин биз инсонлар ўзимизнинг қандайдир хатомизни тўлиқ кўриб тушунмагунимизча Худованд йўл қўймаслиги мумкин. Чунки Худованд Ўзига тегишли бўлган барча жамоатларни ва масиҳий инсонларни тоза ва муқаддас бўлишини жуда истайди.

Мана шунинг учун ҳам биз масиҳийларнинг ҳаётимизда баъзан азоб уқубатлар содир бўлиб турар экан. Ҳурматли биродарлар, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, доимо Худога содиқ қолишга ва унинг ҳаёт тожига эгалик қилишга интилиб яшайлик. Зеро Худованд бизнинг қанчалик содиқ эканлигимизни кўриб хурсанд бўлиши учун. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Ушбу манзилимизга ўзларингизни фикр мулоҳазаларингиз битилган мактубларингизни жўнатишингиз мумкин. Албатта мактубларингизни ўрганиб чиқамиз. Ҳозирча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top