3:28

Руҳий ғалаба 242

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радиомиз мухлислари билан яна радио тўлқинлари орқали соғ саломат учрашиб турганимиз учун Отамиз Худога шон шарафлар бўлсин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, мен бугунги эшиттиришимизни муқаддас Каломдаги бир оят билан бошламоқчиман. Ушбу оят иккинчи Коринфияликларга мактубининг 12 боби 7 оятида шундай сўзлар билан битилган: “Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибирланиб кетмаслигим учун менинг баданимга бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди”.

Азиз биродарлар, ушбу гаплар билан ҳаворий Павлус нима демоқчи эди? Албатта Худованд ҳаворий Павлусга айрим азоб уқубатларни бошидан кечириш учун шайтонга изин берган эди. Ёдингизда бўлса, ҳаворий Павлус уч марта Раббимиз Исо Масиҳни тирилгани ҳақида ваҳий олган эди. Шунинг учун ҳам у ўзидаги айрим инсонавий мағрурликларни йўқотиш учун курашган. Шунинг учун ҳам юқоридаги оят орқали ўзи ҳақида гапирган эди. Кўпинча биз масиҳий инсонларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар юз бериши мумкин. Агар бирданига ҳаётимизда азобли кунлар ёки муаммолар бўлса, демак, ўзимиз ҳақимизда ўйлаб кўришимиз керак.

Азизлар, айниқса хизматчилар кўпроқ шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келиши мумкин. Шайтоннинг кўз ўнгида Худовандинг хизматчилари биринчи нишон ҳисобланади. Доимо шайтон ўзининг нишини уларга қаратади. Азиз биродарлар, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, барчаси Худованднинг рухсати ила содир бўлиши муқаррар. Ҳар қандай шароитда ҳам Худовандга миннатдор бўлишни ўрганишимиз керак. Ҳаворий Павлусга айнан қандай синов берилгани ҳақида нимадир деб айтиш қийин. Балки ушбу синов бизнинг ҳаётимизда ҳам тез тез учраб турадиган ўзгача бир инсонлар бўлиши ҳам мумкин. Балки ҳозирги кундаги каби қувғинлар бўлиши ҳам мумкин.

Лекин шуниси аниқки, ҳаворий Павлус ўз бошидан Худованд томонидан юборилган синовларни ўтқазди. Энг муҳими эса, у шу синовларга бардош бериб Худовандга содиқ бўлиб қолди. Худованд бизларни ҳам Павлус каби севади ва шунинг учун бизларга ҳам кучимиз етадиган даражада синовларни бериб туради. Демак, шу синовлар орқали Худованд бизда ниманидир ўзгартирмоқчи бўлади. Эсингизда бўлса, ҳаворий Павлус ўзидаги мағрурликка қарши курашган эди. Ўйлайманки, унинг ҳаёт тарзини ўзгариши учун ушбу синовлар катта ёрдам берди. Азиз биродарлар, ҳаётимиздаги синовлар бизларни руҳий ғалаба сари етаклайди.

Синовлар ҳар биримизга тўғри яшашни ўргатади. Худованд билан алоқамизни янади мустаҳкамлайди. Шунинг билан ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилимизга радиомиз ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни ҳам юборасиз деган умиддамиз. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ омон бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top