Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ омон учрашиб турганимиз учун Худога шукуроналар айтамиз. Марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси.
Гностицизм сўзини таржима қиладиган бўлсак, ўқимишлилар деган маънони ангалатади. Бу гуруҳ ҳаракати ва таълимоти ҳаворийлар давридаёқ бошланиб иккинчи асрда жамоатлар ичида кенг ёйила борган. Бу таълимот асоси “Исо Масиҳ Худо эмас, балки Худо билан алоқадаги руҳий мавжудотлардан бири” дир деб таълим берган. Бу сохта таълимотга қарши Биринчи Юҳанно мактуби ёзилади. Бу таълимот Масиҳ жамоатидан кўп имонлиларни эргаштириб кетди.
Шунинг учун ҳам ўша давр имонлилари шу сохта таълимот билан жиддий кураш олиб боришга тўғри келди. Бундан ташқари шу вазият имонлиларни каломни янада чуқурроқ ўрганишларига сабабчи бўлди. Шунинг учун иккинчи асрда каломни талқин қилувчилар борган кўпайиб борди. Гностиклар асосан Александрияда жойлашган эди. Улар кўплаб файласуфлар билан фикр алмашиб сохта таълимотларини ёйиб боришган. Бу ҳол гностиклар билан курашиш учун Масиҳ хизматчиларини фалсафа, яъни дунёвий фанларни ўрганишга мажбур бўлдилар. Бу илмлар Масиҳ хизматчиларига бу сохта таълимот билан курашишда катта фойда беради. Азиз биродарлар, сизлар билан яна бир нарса ҳақида суҳбатлашмоқчи эдим, яъний монтанийлар. Бу ҳаракат Масиҳ жамоати орасида иккинчи аср ўртасида бошланиб, бу ҳаракатга учинчи асрда кўпчилик қўшилади.
Бу ҳаракат Монтан киши номи билан аталган. Монтан иккинчи аср ўрталарида имонга келади ва у имонлилар Масиҳ учун ёниб яшамаяпти, деб айтади. Монтан Масиҳ учун ёниб яшашни хоҳлар эди. Унинг хоҳиши яхши эди. Ҳар бир имонли ёниб яшаши керак, лекин ачинарлиси шундаки, Монтан баъзи саволларда соф таълимотдан четга чиқиб кетади. Монтан ва унинг тарафдорлари жуда оғир масиҳий ҳаётни бошидан кечирганлар. Уларнинг таълимотининг баъзи жойларида шундай фикрлар ҳам йўқ эмасди. Масалан, агар имонлини турмуш ўртоғи оламдан ўтса, иккинчи никоҳ мумкин эмас. Агар яна оила қурса, зино қилган ҳисобланади деб таълим беришган. Бундан ташқари улар жуда узоқ ва кетма–кет рўза тутишар эди ва ҳар бир имонлидан шуни талаб қилишар эди.
Бундан ташқари энг ачинарлиси десак ҳам бўлади, улар ҳар қандай дунёвий илмларни ўрганишни тақиқлашган. Монтанийлар пайғамбарчиликка катта эътибор беришган. Агар имонлилар, яъни масиҳийлар пайғамбарчилик қилмаса – уларни танавий, ўзларини эса руҳан вояга етган масиҳийлар деб ҳисоблашар эди. Бундай фикрлари учун Монтан жамоатдан четлаштирилган. Шундан кейин атрофига тарофдорлар йиғиб, ўз таълимотини бошқа жамоатларга ёйишга ҳаракат қилади. Монтан ҳаёти охирида руҳий касалликка чалиниб, азобли ўлим кўради. Унинг тарафдорлари эса иккинчи аср охиригача жуда кўп қувғинларга учрашади. Азизлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.