3:22

Худонинг сўзи 165

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан Отамиз Худога шон-шарафлар бўлсин. Азиз биродарлар, бугунги мавзумизни Жамоатда бутпарастликнинг келиб чиқиши ва унга қарши кураш ҳақида, шу билан бирга славян халқларига Хушхабар келиши ҳақида олиб бормоқчи эдик. Тўртинчи асргача жамоатда ҳеч қандай бутпарастлик аломатлари кузатилмаган эди. Ҳаворийлар шогирдлари даврида жамоатда аста секин суратлар пайдо бўла бошлаган эди.

Лекин бу ҳолат бутпарасилик эмас эди. Тўртинчи асрдагина жамоатда буюмлар пайдо бўла бошлади. Бу буюмларни император Константин онаси Елена жамоатга олиб келди, ва бу буюмга муқаддас буюм сифатида қарай бошлади. Бу буюмлар кейинчалик баъзи имонлилар учун Масиҳдан ҳам қимматлироқ бўлиб улгурди. Масиҳни, Марямни, ҳаворийларни ифодаловчи хайкаллар жамоатда пайдо бўла бошлади. Бу хайкаллар “икона” деб аталди. Жамоат йиғилишларига келганлар энди иконалар олдида тиз чўкиб сажда қила бошлашди. Бу ҳолат шарқий православ жамоатида жуда кенг тарқалди. Жамоат хизматчилари бу ҳолни шундай ифодалашди:

Биз айнан иконага эмас, балки унда ифодаланган кимсаларгагина сиғинамиз, деб айтишар эди. Лекин саводсиз оддий халқ бу фикрларни қанчалик тўғри тушунган? Чунки саккизинчи асрга келиб, ибодатхоналарда иконага сажда қилиб тиз чўкиш, ибодат қилиш, уларни ўпиш, тилла буюмлар билан безаш ва уларга мато боғлашгача бориб етди. Еттинчи асрда Арабистонда Муҳаммад томонидан бошланган ислом юришлари Византиядан Египит, Сурия ва Фаластинни тортиб олган эди.

Муҳаммад издошлари шарқий жамоатлардаги бундай ҳолатни кўриб, масиҳийларни бутпарастликда айблашди. Айрим ислом тасфирчилари: масиҳийлар ва бутпарастлар, яъни мажусийлар орасида фарқ қолмади. Энди мажусийларга қандай қаттиқ чоралар кўрилган бўлса, масиҳийларга ҳам худди шундай чоралар кўришга чақирилди. Етти юз ўн еттинчи йилда Византияда Лев учинчи тахтга кўтарилди. У аввал империя чегараларини мустаҳкамлаб, кейин ички ишлар билан шуғулланди. У жамоатдаги иконаларни олиб ташлашга қарор чиқарди. Унинг бу чиқарган қарори, икона бор йўғига айланиб улгурган халқни қаршилигига учради.

Қарорни ижросини амалга ошириш учун император харбийлардан фойдаланишга мажбур бўлди. Баъзи эркак ва аёллар учун ўз ҳаётидан устун бўлган буюмларни ҳимоя қилиб харбийлар билан кураш олиб борди. Бу эса жуда ҳам кўп қон тўкилишига сабаб бўлди. Азиз биродарлар, шу ерда мавзумизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили ёдингизда бўлса керак: www.najot.com Азиз биродарлар, вақт топиб албатта бизнинг ушбу сайтимизга марҳамат қиласиз, деб ўйлаймиз. Ўзингиз учун керакли маълумотларни топасиз, деб умид қиламиз. Ҳозирча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top