3:12

Болаларнинг ўсишига ёрдам 258

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, эфирда болалар мавзусига бағишланган эшиттиришларимиздан бири. Ўйлайманки, бугунги эшиттиришимиз кўпчилик биродарларимиз учун қизиқарли бўлади. Азизлар, бола ўзидаги салбий ҳаракатларни ёки гапларни қаердан ўрганади ёки қандай ўзида шакллантиради? Ушбу саволга бугун биргаликда жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Бола ҳали кичкина бўлган пайтида асосий маълумотларни ота-онасидан ёки оиладаги бошқа яқинларидан ўрганади.

Aхир “Қуш уясида кўрганини қилади” деган гап бежизга айтилмаган. Иккинчиси эса, бола сал каттароқ бўлиб боғча ёки мактабга борганидан кейин кўпроқ маълумотларни ташқи дунёдан ўрганади. Ота-онага, айниқса онага ёки оиланинг бошқа аъзоларига бўлган салбий муносабат асосан шундан бошланади, деб айтишимиз мумкин. Аслида болани бундай салбий ҳаракатларни ўрганишидан ҳимоялашимиз биз ўйлагандек осон кечмайди. Лекин менинг шахсий фикрим шундай, биз ота-оналар кўпроқ боланинг имонига салбий таъсир қиладиган омилларга кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.

Ахир ҳар бир ота-онанинг асосий мақсадларидан бири ҳам шунда деб ўйлайман. Ҳар бир масиҳий ота-она ўз фарзандини Худога қулоқ солувчи мустаҳкам имонли бўлишини жуда-жуда истайди. Шундай экан, болани имонини ёшлигидан мустаҳкам қилишга ҳаракат қилайлик. Азизлар, мен шахсан шундай ўйлайман: бола мактаб ёшига тўлганидан кейин мактабга чиқади. Биз ота-оналарнинг вазифаси эса уларни олдиндан нималар кутаётганини айтиб огоҳлантиришимиз керак. Балки мактабда уларнинг имонига қарши гаплар бўлиши ёки масиҳий бўлгани учун ўртоқлари уларнинг устидан кулиши мумкинлигини, айниқса кўп нарсалар Муқаддас каломда ёзилганига қарши бўлиши ҳақида огоҳлантириб боришимиз, болаларнинг имонда тура олиши учун анча кўмак бўлади, деб ўйлайман.

Бола доимо ҳаёти давомида учраб турадиган муаммоларга тайёр туриши керак. Азиз биродарлар, доимо асосий фокусни Худонинг каломига қаратиш ёдингиздан чиқмасин. Бола дуч келган қаршиликларни доимо каломга асосланган ҳолда тушунтириб беришга ҳаракат қилинг. Энг муҳими, бола мустаққил равишда ўзининг муамолари учун ибодат қилишни ҳам билиши керак. Доимо оилада уларни қўллаб-қувватлаб туриш эса ота-онанинг вазифасидир. Азиз биродарлар, фарзандингиз олдингизга бирор-бир муаммони айтиш учун келса, уларни доимо эшитишга одатланинг.

Боладаги бўлаётган ҳар қандай ўзгаришга эса доимо жиддий қаранг, токи вақт ўтиши билан ушбу муаммо газак олиб кетмаслиги учун. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com азизлар яна “Дилкаш” радиосининг кейинги эшиттиришларида учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top