Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан яна кичик уй жамоатлари ҳақида суҳбатлашсак. Азиз биродарлар, 1 Бутрус китобининг 2 боби 9 оятида ёзилган: “Аммо сизлар танланган бир авлод, Шоҳоншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғуликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл- камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар”.
Жамоат деганида кўпчилик инсонлар кўз олдига катта бино ва бинода тўпланадиган биродарларни кўз олдимизга келтиришга ўрганиб қолганмиз. Худонинг жамоати фақатгина биноларлада тўпланадиган биродарлар эмас. Худонинг жамоати барча имонли биродарларнинг бирдамлигидир. Айтайлик, кичкина уй гуруҳлари ҳам бир жамоатдир. Кичкина гуруҳ бўлишига қарамай, уларни ҳам Худованд бошқаради. Алоҳида тўпланадиган ва махсус талабларга жавоб берадиган бинони эса ибодатхона деб айтишимиз мумкин. Демак, ҳар икки жойда ҳам Худованднинг фарзандлари тўпланишади ва улар ўзига яраша Худога тегишли жамоатлар ҳисобланади.
Бутун дунёдаги масиҳийларни бир уммат, деб айтишимиз мумкин. Мана шу катта ва кичик жамоатларнинг бошловчиси ва қурувчиси эса Раббимиз Исо Масиҳдир. Матто китобининг 16 боби 18 оятида шундай сўзлар битилган: “Мен ҳам сенга шуни айтиб қўяй: сенинг тош деган исминг бор ва Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас”. Ҳар қандай жамоатларни бошланишида Худованднинг Ўзи кимдир орқали иштирок этади. Жамоатдаги биродарлар эса Худованднинг фарзандлари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам айтишимиз мумкин: Жамоатлар Худовандники.
Азиз биродарлар, бундан ташқари жамоатнинг боши ҳам, жамоатнинг чўпони ҳам ва жамоатнинг ўқитувчиси ҳам Худованднинг Ўзи ҳисобланади. Демак, жамоатларнинг ҳақиқий эгаси Худованд экан. Жамоатдаги бошловчилар ва оддий иштирокчилар барчаси Худовандникидир. Жамаот Худованднинг назари билан қараганда бир оиладир. Шунинг учун ҳам барча биродарлар бир-бирлари билан оила аъзоларидек муносабатда бўлмоғи керак. Барча жамоатлар ва уй гуруҳлари бирлашиб бир баданни ташкил қиламиз. Баданда турли узувлар бор. Айнан шу узувлар соғлом бўлса, баданни ҳаракатга келтира олади. Ҳаракат қилган бадан, яъни тана кўп нарсаларга эришиши мумкин.
Келинг азиз биродарлар, биргаликда Худовандга ўз хизматимиз орқали ҳосил келтирайлик, ва кўплаб кичик уй жамоатларини ташкил қилиш учун қўлимиздан келган барча инъомларимизни ишга солайлик.
Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор сиз азизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.