3:40

Ҳукм чиқаришга шошилманг

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Аллома Абдулла Авлоний «Тарбияни кимлар қилур?» деган саволга «Биринчи – уй тарбияси. Бу вазифа она зиммасидадир. Иккинчи – мактаб ва мадраса тарбияси. Ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидир», — деб жавоб берган экан. Чиндан ҳам оилада болалар тарбиясига отадан кўра кўпроқ оналар масъул бўладилар. Она кўпроқ фарзанди билан бирга бўлади, уни кузатади, камчиликлари ва фазилатларидан боҳабар бўлади. Камчиликларини, хатоларини кўрганда уларни тузатиш, онанинг зиммасида. Бу билан фарзанд тарбиясини бутунлай она зиммасига юклаб қўймоқчи эмасмиз, оталар ҳам бунга жавобгар ва бу ишда ўз ҳиссаларини қўшишлари шарт. Бироқ она асосий жавобгар шахс саналади. Болаларнинг яхши тарбия кўриши, яхши оилада улғайиши, ота ва онанинг етарли муҳаббатини олиши кўпинча онага боғлиқ. Нега шундай?

Оиланинг муқаддас ришта эканлигини фарзандлар онгига сингдириш онанинг зиммасида экан, ҳеч қачон бу борада шошқалоқлик қилишга ҳаққи йўқ. Маълумотларга кўра оилавий ажримларда аксарият хотин-қизлар ариза билан мурожаат қилаётган экан. Тўғри, оилада дилхиралик ўтса, дарз кетган чинни коса каби ямаш қийин бўлади. Қизиқ, эътибор қилганмисиз, нима учундир биз муаммоларимизни бошидан ҳал қилишга ҳаракат қилмаймиз. Бунинг жабрини гўдаклар тортади. Ё отасиз, ё онасиз улғайган бола ноҳақлик кўриб ўсгани учун ҳаётга ўзгача назар билан қарайди. Кўпинча аёлларни кечирилмас хатога йўл қўйган инсон билан бутун умр чидам яшайвериш керакми, деган савол қийнайди. Нима қилиш керак? Ажрашиш – энг яхши қарорми? Бундан кимга фойда? Аёлгами? Болаларнинг келажаги ва аҳволи нима бўлади? Ажралиш билан хатони тузатиб бўлмайди. Бу ундан ҳам катта хато! Суд бекорга синов муддатини бермайди. Ўйлаб кўришсин, «ўзимдан ҳам ўтди-ку», дея камчиликларини сарҳисоб қилишсин, жиддий гаплашиб олиб, бир-бирини кечиришсин, деган мақсадда ўйлаш учун вақт ажратилади. Чиндан ҳам вақт – олий ҳакам. Бир муддат бир-биридан айро яшаган эр-хотин севишиб, бир-бирига интозор юрган онларини, келин-куёвлик каби бахтли дамларини, биринчи фарзанди туғилган қувончлик унларини эслаб, йўл қўйган хатоларини ақл тарозисида ўлчаб, тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қилиши керак.

Маънавий тенгсизлик, ўз ҳузур-ҳаловатини ўйлаш, иқтисодий ҳолат, бепарволик, рашк – оила кушандаси. Жабр болаларга бўлади. Ачиниш, енгил муҳокама қилиш, шунчаки муносабат билдириш ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Кеча севишиб, бугун эса арзимас келишмовчилик туфайли ажрашиш, эр-хотиннинг саёз ўйлаб қарор чиқараётганидан далолатдир. Болаларнинг бахти, уларнинг келажакда қандай инсон бўлиб етишиши, етарлича муҳаббат кўриши олдида ҳар қандай катта кўринган сабаблар ҳам арзимасдир. Эримнинг фикрлаш савияси паст. Кўп пул топмайди. Унинг рашки мени жонимдан тўйдириб юборди. Мени шунча қийнагани етар, энди бунга чек қўяман – каби сўзларни кўп бора эшитамиз. Аммо буларнинг ҳеч бири ўртада дунёга келган болаларнинг тақдирини қурбон қилишга арзимайди. Жанжаллашган, ажрашишни ҳаёл қилаётган жуфтлик энг аввало фарзандлар ҳақида ўйлаши лозим.

Азизлар биз билан сиз истаган мавзуингизда гаплашишингиз, истаган мавзуда дардлашишингиз ва керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Бунинг учун бизнинг www.najot.com va dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюриб, биз билан боғланинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top