3:33

Руҳий ғалаба 253

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукуроналар айтамиз. Азиз биродарлар, Ҳаворийлар китобининг 20 боби 24 оятини ўқиганимизда, ҳаворий Павлуснинг ажойиб шижоатини кўришимиз мумкин. Келинг азизлар, биргаликда ушбу оятни ўқиб кўрамиз: “Лекин бунга қарамай, ўз жонимни ҳам аямайман. Қани энди фаолиятимни тамомлаб, Худонинг иноятидан далолат берувчи Хушхабарга гувоҳлик бермоқ учун Раббим Исодан олган топшириқни қувонч ила бажо келтира олсам”.

Азизлар, ушбу оят орқали кўришимиз мумкинки, ҳаворий Павлус Раббимиз Исо Масиҳ учун керак бўлса ўз жонини қурбон қилишга ҳам тайёр эди. Албатта ҳаворий Павлус ўзининг ҳаётини тўлиқ Исо Масиҳга топшира олган эди. Ўз навбатида биз ҳам айнан Павлус каби бўла олишимиз учун, у бизга намуна сифатида ўзини кўрсата олиши мумкин. 2 Тимўтий мактубининг 2 боби 8 оятида ҳаворий Павлус Тимўтийга шундай гапларни айтгани ёдингизда бўлса керак. Жумладан: “Мен тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини эсда тут, Довуд зоти номидан бўлган Исо Масиҳ ўлиб тирилди!” Ушбу гапларни ҳаворий Павлус Тимўтийга айтишидан биргина мақсади бор эди.

У ҳам бўлса, келажакда содир бўлажак азобларга Тимўтий олдиндан тайёр туриши ва азобларга дуч келганида, уларни хурсандчилик ила енгиши учун айтилган эди.

Ушбу оят орқали Масиҳнинг тирилишини эслатиб ўтишидан ягона мақсади эса шайтоннинг асосий кучи енгилганини кўрсатиш бўлган. Яъни Раббимиз Исо Масиҳ ўлиб қайта тирилди ва шу орқали шайтоннинг асосий кучи бўлмиш ўлимни енгиб, бошқаларга намуна сифатида кўрсатган эди. Исо Масиҳнинг ўлими эса ҳар бир гуноҳкор инсонни оқланиши учун тўланган ажойиб ва жуда қиммат нарх эди. Исо Масиҳнинг бугунги кунда тириклиги эса гуноҳ учун тўланган тўловнинг тўлиқ тўланганини кўрсатади.

Азиз радио тингловчи биродарлар, ҳаворий Павлуснинг барча айтганлари айнан бизга ҳам тегишли гаплардир. Ибронийларга мактубининг 12 боби 2 оятида шундай ёзилади: “Имонимизнинг илғори ҳамда уни камолга eтказувчи Исога кўз тикайлик. У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатига чидади. Ҳозир эса У Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирмоқда”. Исо Масиҳ осмонга Ўзининг Отаси ёнига юксалишидан олдин ер юзида камситилди ва ҳақоратланди. Бугунги кун масиҳийлари ҳам ер юзида камситилади ва кўплаб қаршиликларга дуч келади. Айниқса бизнинг мамлакатимизда кўплаб биродарларнинг азоб-уқубатлари ҳақида биламиз. Азиз биродарлар, вақт келиб Раббимиз Исо Масиҳ каби самога юксаламиз ва Худованднинг ҳузурида роҳат-фароғатда абадий яшаймиз.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз азизларга айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top