3:22

Қўрқув тўсиқлари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Азизлар, марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси.

Жуда кўп биродарлар Худога ишонишади, аммо имони ва ўзлари ишонаётган Худо ҳақида умуман бошқаларга айтиб беролмайди. Тўғриси, ўз имонини сўзларга чиқара олмайди. Бундай биродарларни Хушхабарни қандай айтишга ўргатиш керак. Улар эшитармикан, ёки савол бериб қолса жавоб бера оламанми, деб қўрқишади.

Уларнинг саволига жавоб беролмайман дейди-да, гапиргандан кўра жим ўтирганим яхшироқ, деб ўйлашади. Ёки мен фақатгина улар учун ибодат қиламан, бошқа киши эса унга Хушхабар айтади, деб қўяди. Ибодат қилиш яхши, аммо ўйлаб кўринг, агар ҳамма биродар: “Мен айтолмайман ва фақат ибодат қиламан” деса, унда ким Хушхабар айтади? Тўғри, бизларнинг кўпчилигимиз масиҳийлик ҳақида бериладиган саволларга яхши жавоб беролмаймиз. Лекин биздан ҳеч ким ҳамма саволларга жавоб берадиган имонли бўлгин, деб талаб қилмайди. Биз айрим вақтда тушунмаган саволларимизга жавоб беришимиз шарт эмас. Агар биз ҳамма саволларга жавоб беролсак, биз инсон эмас, Худо бўламиз.

Албатта бизлар тавба қилгандан сўнг бирданига Худони сўзини гапирувчи нотиқ бўлиб қолмаймиз, лекин йиллар давомида Худо ҳақида билимимиз ошади. Худони охиригача тушунган одам йўқ ва бўлмайди ҳам. Аммо биз ўз чегарамизгача Худони таниб билишимиз мумкин ва бу чегара инсон учун етарли. Биз Худо ҳақида қанча билсак, шунча айтайлик, чунки адашган инсонлар биз билганимизча ҳам билишмайди. Келинг, шунинг учун Худойимиз ҳақида билганимизча одамларга айтайлик. Кўпчилик биродарлар: менда ўзи гувоҳлик бериш учун қобилият борми? Мен ҳали тайёр эмасман, дейдилар.

Шундай фикрлар билан йиллаб масиҳий бўлиб юради ва қандай қилиб қариб, умри тугаб қолганини билмай қолади. Ва масиҳий ҳаётини ҳеч кимга Хушхабар айтмай ўтказади. Хушхабар айтиш вазифаси ҳар бир масиҳийнинг бурчидир. Имонли миссионер ёки чўпон бўлолмаслиги мумкин, лекин ҳар бир масиҳий оддий хушхабарчи бўлолади. Хушхабар айтсам, бошқаларни хафа қилиб қўймайманми?

Кўпгина имонлилар бошқаларни хафа қилиб қўяман, деб қўрқишиб имон ҳақида бошқалар олдида гап очмайди. Масалан, имонсиз қўшнимиз олдида имон ҳақида гапирсам, қўшнимни ёмон аҳволга қўйиб қўяман, деб ўйлаймиз. Ҳамма биладики, дин ҳақида гаплашиш жуда қийин ва гапирса ҳам аниқ фикрга келиш жуда қийин. Ҳақиқат эса ҳеч кимни хафа қилмаслиги керак. Барча инсонлар ҳақиқатни билиши лозим. Ҳақиқат Худоси биздан айнан шуни кутмоқда.

Биз ҳақиқатдан Исо ҳақида одамларга гапирсак уларни хафа қилиб қўямизми? Асло, чунки биз бор-йўғи уларга Худованднинг тўғри йўлини кўрсатмоқчимиз холос. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top