Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат тинглаб ором олинг. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда кўпчилик инсонлар гуноҳга ботган ҳолда яшаб келишмоқда. Одмалар ўзларига шунчалик ишонишадики, айнан шу мағрурликлари учун ҳам Худовандни тан олгиси келмайди. Ҳа, азизлар, кўпчилик ўйлагандек, уларнинг балки бошқаларга ҳеч қандай зарари тегмас, лекин шу инсонлар умуман Худога ўз эътиборларини қаратишмайди. Ҳатто кўпчилиги Худованд улардан нима кутаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди.
Айримлар Худо йўқ деб ўйлашса, бошқалари Худовандни борлигини билсалар ҳам, ўз танавий хоҳишларини Ундан устун қўйишади. Шунинг учун ҳам гўё Худовандни йўқ деб ўйлашади. Улар: ҳаётда бир марта яшаймиз, шунинг учун мазза қилиб кайфу-сафо қилиб яшаб қолиш керак, деб ўйлашади. Аммо бир нарсани билишса ҳам тан олгиси келмайди. Инсоннинг бу дунёдаги ҳаёти бу вақтинчаликдир. Асосий ҳаёт инсоннинг ўлимидан кейин бошланади. Дунёдаги барча кўпчилик Худовандни тан олмаган инсонларда бошқа нарсаларга вақт топилади. Масалан, спорт учун ёки турли хил кўнгил очар ўйинлар учун, ҳатто ўз уйқусидан кечиб тунги клубларга боришлари учун албатта вақт топишади.
Лекин Худованд билан оз бўлсада биргаликда вақт ўтқазишга шошилмайдилар. Ҳатто айримлар бутун дунёга машҳур ва таниқли одам бўлиш учун ҳам ҳаракат қилишади. Лекин шундай таниқли юлдуз бўлишдан нима фойда, агар ҳаммаси беҳуда бўлса. Одамлар ўзларининг ва болаларининг келажаклари учун ажойиб режалар тузишади. Вақт ўтиб шу режага эришиш учун қўлларидан келган ҳамма нарсани амалга оширишади. Энди азизлар, иккинчи вариант. Яна шундай одамлар борки, улар Худовандни билишади, лекин бу дунёнинг ташвишлари уларни қамраб олган.
Бу дунёдаги барча ишлар улар учун биринчи ўринда. Худованд эса иккинчи даражали бўлиб қолган. Ҳурматли биродарлар, келинг Худованд бизга қайси йўлдан боришни кўрсатган бўлса, шу йўлдан боришга ҳаракат қилайлик. Шайтоннинг алдамчи йўллари кўп. Худованд эса бизни битта ягона йўл орқали Самога бошлаб боради. Худованд учун бизнинг ким бўлишимиз муҳим эмас. Инсон бойми ёки аксинча, амалдорми, ёки оддий ишчими, бунинг фарқи йўқ. Осмон Шоҳлигида барча бирдек. Азиз дўстлар, бу дунёда нимаики руҳан ўсиш учун халақит қилаётган бўлса, Худовандга кўпроқ ибодат орқали мурожаат қилишга шошилинг.
Худованд меҳрибон, У Ўзининг ёнига келганларни ҳеч қачон қувиб чиқармайди. Ҳеч қачон бир хатони такрорламанг, ушбу хато — Худовандни ёддан чиқаришдир. Худованднинг Сўзлари доимо ҳар биримизни тўғри йўлга бошлаб боради. Нажот олганлигингизга амин бўлиш учун Худованд ўз юрагингизда иш бошлашига имкон беринг. Шунда Худованд нимага қодир эканлигини кўрасиз. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азиз биродарларимиз билан хайрлашишдан аввал, сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.